15:55 / 06.10.2020
5218
Смартфонлар бозоридаги етакчи компаниялар номи маълум қилинди

Смартфонлар бозорининг 50 фоиздан ортиғини Хитой брендлари эгаллаган. 

Фото: REUTERS / Michael Dalder

Samsung ва Huawei смартфонлар бозорида етакчи ўринларни эгаллади. Бу ҳақда Visual Captalist агентлиги тадқиқотида маълум қилинди.

 Маълумот берилишича, 2020 йилнинг иккинчи чорагида Samsung ва Huawei компанияларининг бозордаги улуши 20 фоизданни ташкил этган. Мутахассисларнинг қайд этишича, Huawei етакчилигига унинг Хитой бозоридаги оммабоплиги сабаб бўлган.

Учинчи ўринни 14 фоизлик улуш билан Apple эгаллади. Шунингдек, Xiaomi, Oppo, Vivo ва Lenovo бозорнинг етакчи смартфон ишлаб чиқарувчилари деб топилди.

 Қолган брендларнинг улуши 16 фоизни ташкил этган. Смартфонлар бозорининг 50 фоиздан ортиғини Хитой брендлари эгаллаган. 

 Операцион тизимлар бозорида барча смартфонларнинг 74 фоизи ишлайдиган Android сўзсиз етакчи деб топилди. Қурилмаларнинг 25 фоизи iOS операцион тизимида ишлайди.

Шунингдек, тадқиқотда айтилишича, дунёдаги смартфонларнинг аксарияти – 29 фоизи Qualcomm процессорига эга. MediaTek ва HiSilicon процессорлари мос равишда 26 ва 16 фоизни ташкил этади.

Top