22:28 / 08.11.2020
7185
Трамп сайловлардаги фирибгарликлар ҳақида ёзма кўрсатмаларга эгалигини айтди

АҚШ президенти Дональд Трамп ўз жамоаси президент сайловлари ўтказилишида содир этилган фирибгарликлар ҳақида ёзма кўрсатмаларга эгалигини айтди. Трамп бу ҳақда твиттерда маълум қилди.

Фото: Reuters

“Биз сайловларга якун ясаш босқичини эндигина бошламоқдамиз. Биз қоидабузарликлар ҳақидаги бу даъволарни кўриб чиқишимиз керак. Биз сайловлардаги фирибгарликлар ҳақида ёзма кўрсатмалар олмоқдамиз”, деб айтилган Трамп хабарида.

АҚШ президенти Пенсильвания штатида кўплаб бюллетенлар шахсларини аниқлашнинг имкони бўлмаётган одамлар томонидан тўлдирилганини қўшимча қилган.

Аввалроқ Трамп сайловлардаги мағлубиятини тан олмаслигини ва суд орқали овозлар адолатли ҳисобланишига эришишини айтганди. 

АҚШнинг етакчи ОАВлари - ABC News, FOX News, CNN, AP ва NBC АҚШ президенти сайловларида Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Ҳозирча сайловларга расман якун ясалмаган. 

Мавзу
АҚШ-2020
2020 йилнинг 3 ноябрида АҚШда президентлик сайловлари бўлиб ўтади. 3 февраль куни демократлар қароргоҳида бирламчи сайловлар - кокуслар ва праймеризлар бошланган.
Барчаси
Top