11:00 / 11.11.2020
11181
Parisien турар жой мажмуасида «20.20.20» ажойиб акцияси кетмоқда

“Golden House” 20 ноябрга қадар Parisien турар жой мажмуасида 20% гача бўлган чегирмалар амал қилаётганини маълум қилди.

“Golden House” компаниясидан Parisien турар жой мажмуасида «20.20.20» деб номланувчи ғаройиб акция бошлангани эълон қилинди. Нима учун «20.20.20»? Чунки 20 ноябрга қадар сўнгги 20 та хонадон учун 20% гача бўлган чегирмалар амал қилмоқда.

«Франция квартали» Parisien – бу ўзида қурилишнинг янги технологияларини бирлаштирган ва “Golden House”нинг ишончлилик, қулайлик ва гўзаллик каби асосий тамойиллари мужассам бўлган бутун бир мавзедир. Турар жой мажмуаси ўзининг гўзаллиги ва бежамдорлиги билан эътибор қозонган. Мажмуанинг бутун меъморчилиги, кўкаламзорлаштирилган ҳовлиси, экстерьернинг ўзгача дизайни уни пойтахтдаги бошқа иншоотлардан ажратиб туради.

Parisien ўзининг обод ҳовлиси туфайли ҳам кун сайин таниқли бўлиб бормоқда ва бу ҳовли мажмуанинг фахрланадиган жиҳатларидан биридир. Мажмуа ҳовлисида шийпончалар, сунъий сув ҳавзаси (фаввора), сайр учун чиройли безатилган жойлар, турли ёшдаги болалар учун ўйин ва спорт майдончалари мавжуд.

Айни дамда мажмуадаги деярли барча хонадонлар сотиб бўлинган ва сотувда сўнгги 20 та хонадон қолди. Сиз 20 ноябрга қадар ушбу хонадонларни 20% гача бўлган чегирмалар билан харид қилишга улгуриб қолишингиз ва сўнгги хонадонларнинг бахтли эгасига айланишингиз мумкин.

Бундан ташқари, Parisien ТЖМдан хонадон харид қилиб, сиз нафақат хонадон соҳиби бўласиз, балки Tesla компаниясининг энг машҳур электрокарларидан бири – Tesla Model 3 ютиб олиш имкониятини ҳам қўлга киритасиз.

Турар жой мажмуаси ва ундаги хонадонлар ҳақида батафсил Parisien савдо офиси ёки “Golden House” марказий савдо офисида билишингиз мумкин.

Call-марказ: +99878 150-11-11

Сайт: gh.uz/parisien

Facebook: fb.com/parisien.gh

Instagram: @goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top