09:32 / 25.11.2020
2760
Дунёда коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони 60 миллиондан ошди

Дунёда коронавирусга чалинганлар сони 60 млндан ошди. Сўнгги суткада касалланиш ҳолатлари сони 542 мингдан кўпроқни ташкил қилган. 

Фото: AP

Worldometers порталининг охирги маълумотларига кўра, ҳозирда дунё бўйича касалланганлар сони 60,1 млндан кўпроқни ташкил қилмоқда. Улардан 41,5 млн нафари соғайиб кетган, 1,4 млн киши эса инфекция оқибатларида вафот этган.   

Касалланишлар, ўлимлар ва ўтказилган тестлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда. Мамлакатда деярли 13 млнта касалланиш ҳолати қайд этилган, 265,9 минг киши касалликдан вафот этган. 

Касалланишлар сони бўйича 2-ўринни Ҳиндистон (9,2 млн касалланиш ҳолати), 3-ўринни Бразилия (6,1 млнта) эгалламоқда.

Шунингдек, энг кўп касалланиш ҳолатлари Францияда (2,15 млнта), Россияда (2,14 млнта), Испанияда (1,61 млнта), Британияда (1,53 млнта), Италияда (1,45 млнта), Аргентинада (1,38 млнта) ва Колумбияда (1,26 млнта) қайд этилган.   

Бундан ташқари, ўтган ҳафта ичида, яъни 16 ноябрдан 22 ноябргача дунёда рекорд даражада ҳафталик касалланиш ҳолатлари қайд этилди ва 4 млндан кўпроқни ташкил қилди. Шунингдек, 67 мингдан кўпроқ ўлим ҳолати қайд этилган.

ЖССТда маълум қилинишича, охирги маълумотлар пандемия суръатларининг Европа ва Жануби-Шарқий Осиёда пасаяётганини кўрсатмоқда.

Шимолий ва Жанубий Америка ҳамда Африкада, аксинча, янги касалланиш ва ўлим ҳолатлари сони ошиши кузатилмоқда. 

Top