23:17 / 30.11.2020
11731
Қуёшда кучли портлаш юз бергани маълум қилинди

Қуёшда 29 ноябрда портлаш юз берди. Таъкидланишича, ушбу портлаш охирги 3 йил ичидаги энг кучли чақнаш бўлди. 

Фото: EPA/NASA/SDO, архив

Россия Фанлар академияси Физика институтининг рентген астрономияси лабораторияси сайтида маълум қилинишича, ушбу чақнашга 5 балли шкала бўйича 4 балл берилган ва у энергия чиқариши бўйича фақатгина Х синфдаги чақнашлардан ортда қолади. 

Портлаш Қуёшнинг Ердан кўринмайдиган қисмида юз берган. Шу сабабли чақнаш кучи рентген нурланиш детекторлари қайд қилгандагидан анча катта бўлиши мумкин. Чунки портлаш билан қамраб олинган ҳудуд шунчалик катта бўлганки, чақнашнинг юқори қисми қуёш гардишининг чап чеккасидан кўринган. Олимлар аслида чақнаш энг юқори - Х синфдаги чақнаш қаторига кириши мумкинлигини айтишган.

Астрономларнинг таъкидлашича, портлаш Ерга таъсир кўрсатмайди, чунки чақнаш вақтида ажралган зарядланган зарралар ва плазма оқимлари сайёрамиздан 100 млн км олисроқдан ўтади. 

Top