22:32 / 04.12.2020
13876
Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан компания асосчиси миллиардерлар рўйхатига кирди

Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиққан BioNTech биотехнологик компанияси асосчиси Угур Шахин дунёнинг энг бой 500 одами рўйхатига киритилди. Бунга BioNTech акцияларининг кескин қимматлашгани сабаб бўлди.

Фото: AFP

Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, Шахин 5,1 млрд доллар билан рўйхатнинг 493-ўрнидан жой олди. Унинг активлари қиймати Британия BioNTech АҚШнинг Pfizer компанияси билан ишлаб чиққан вакцинани қўллашни маъқуллагандан кейин кескин ошиб кетган. 

Умуман олганда, BioNTech акциялари нархи бир йил ичида 250 фоизга ошган.

Келиб чиқиши туркиялик бўлган Угур Шахин BioNTech’га миллиардерлар Томас ва Андреас Штруенгманнлар кўмагида асос солган. Шахиннинг рафиқаси Ўзлем Туречи ҳозирда BioNTech’да бош шифокор ва иммунолог бўлиб ишлайди. Шахин компаниянинг 18 фоиз акциясига эга.

Немис компаниясининг 50 фоизга яқин акцияси ака-ука Штруенгманнларга тегишли.  

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top