19:44 / 09.12.2020
3420
Twitter’да йилнинг энг оммавий хабари маълум қилинди 

Twitter фойдаланувчилари 2020 йилда америкалик актёр Чедвик Боузманнинг аккаунтида актёрнинг вафот этгани ҳақида эълон қилинган хабар билан энг кўп бўлишишган. 

Ҳолливуднинг “Қора пантера” филмида бош ролни ижро этган актёр августда йўғон ичак саратонидан 43 ёшида вафот этганди. Унинг вафот этгани маълум қилинган твит эълон қилинганининг эртаси куниёқ 5,7 млндан кўпроқ лайк тўплаб, ижтимоий тармоқ тарихидаги энг оммавий твитга айланганди.  

9 декабр ҳолатига кўра, ушбу твит 3,1 млнта ретвит ва 7,5 млнта лайк тўплаган.

Шунингдек, ижтимоий тармоқ жорий йилда фойдаланувчилар томонидан энг кўп муҳокама қилинган одамлар рўйхатини тузди. Унда 1-ўринни АҚШ президенти Доналд Трамп эгаллаган. 2-ўринни ОАВ томонидан АҚШдаги 2020 йилги президент сайловлари ғолиби деб аталаётган сиёсатчи Жо Байден, 3-ўринни эса полиция томонидан ҳибсга олиниш вақтида ҳалок бўлган афроамерикалик Жорж Флойд эгаллаган.  

Twitter’да йилнинг энг оммавий хештеги #COVID19 бўлган. Бу борада 2-ўринни Жорж Флойд ўлимидан кейин оммалашган #BlackLivesMatter (Қора танлилар ҳаёти муҳим) хештеги эгаллаган.

Top