Шу кунларда ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» томонидан эълон қилинган маълумотда айтилган.

Фото: KUN.UZ
Қайд этилишича, дам олиш кунлари юқори циклонли булутли массив аста-секин Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларига силжийди.
12 декабрда жануби-ғарбий ҳудудларда, 13 декабрда Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғиши мумкин.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мумкин.