20:13 / 13.12.2020
26653
14 декабр куни Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор ёғиши кутилмоқда

«Ўзгидромет» 14 декабр, душанба куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3—8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—4 даража совуқ, кундузи 0—2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12—17 даража совуқ, кундузи 2—7 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд  тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2—7 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Сурхондарё вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд  тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 0—5 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бир оз қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5—10 метр/секунд  тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0—5 даража совуқ, кундузи 2 даража совуқ—3 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин.. Шамол шарқдан 7—12 метр/секунд  тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5—10 даража совуқ, кундузи 0—5 даража совуқ бўлади.

Top