13:16 / 24.12.2020
4160
Google 2020 йилда энг кўп изланган мавзулар ва янгиликлар рўйхатини эълон қилди

Google эълон қилган статистикада энг кўп қидирилган мавзулар, энг оммабоп бўлган янгиликлар, кўпчиликни қизиқтирган шахслар рўйхати акс этган.

Бу йил энг кўп қидирувга берилган мавзу коронавирус бўлди. Кейинги ўринлардан эса яна коронавирус статистикаси, унинг аломатлари билан боғлиқ сўровлар жой олди. Сайлов натижалари, Жо Байден ҳақида маълумотлар ҳам кўп изланган.

Карантин чекловлари туфайли мактаблар, ОТМлар, ишхоналарда масофавий иш ва ўқиш жорий этилиши Google classroom, Zoom каби онлайн платформаларнинг сўровлар топ 10талигига киришига сабаб бўлган.

Google’га кўра, 2020 йилда энг кўп ўқилган янгилик ҳам коронавирус мавзуси билан боғлиқ бўлган. Бу йил одамларни энг кўп қизиқтирган янгиликлар ичида сайловлар натижалари, хантавирус, Байрут, Эрон, ишсизлик, АҚШда қора танли фуқаронинг полициячи томонидан ўлдирилишидан сўнг бошланган ҳаракатлар ҳам бор.

Google бу йил одамларни энг қизиқтирган шахслар рўйхатини тақдим этди:

  • Жо Байден – АҚШнинг янги сайланган президенти;
  • Ким Чен Ин – Шимолий Корея етакчиси;
  • Борис Жонсон – Буюк Британия бош вазири;
  • Камала Ҳаррис – АҚШнинг кейинги вице-президенти бўлиши кутилаётган биринчи аёл;
  • Том Ҳэнкс – америкалик актёр. 
Top