17:11 / 05.01.2021
15000
Uzbekistan Airways учинчи Airbus A320 Neo самолётини қабул қилиб олди

Uzbekistan Airways компанияси 31 декабр куни янги Airbus A320 Neo самолётини қабул қилиб олди.

Компания вакилининг Kun.uz’га маълум қилишича, 150 ўринга мўлжалланган бу замонавий самолёт компания харид қилган 12-Airbus ҳисобланади. Мазкур харид 2018 йилда тузилган шартнома ва тўлов асосида амалга оширилган.

12 самолётдан учтаси Neo русумида бўлиб, уларнинг ҳар бири мультимедиа тизими ва интернет билан жиҳозланган. Бу самолётлар олдинги авлод вакилларига нисбатан 20 фоизга камхаражат, шунингдек парвоз масофаси ҳам 6 минг километрга етади.

Uzbekistan Airways компанияси Airbus A320 Neo самолётларининг иккитасини 2019 йилда қабул қилиб олган.

Top