16:37 / 11.01.2021
9612
Таниши билан саломлашиш учун машинани йўлнинг ўртасида тўхтатган ҳайдовчи жаримага тортилди 

Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳрида тасвирга туширилган видеолавҳа тарқалди. Унда ҳайдовчи таниши билан саломлашиш учун машинани йўлнинг ўртасида тўхтатгани акс этган.

Фото: ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, Бухоро шаҳридаги кўчалардан бирида "Нексия-3" русумли автомобиль ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини четлаб ўтиб, йўлнинг қатнов қисмида тўхтагани ва бу қоидабузарлиги билан бошқа ҳаракат қатнашчиларининг эркин ҳаракатига халақит берганлиги ҳолати акс этган видеолавҳа ўрганиб чиқилди.

“Мазкур видео лавҳадаги ҳолат Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан ўрганилди ва қоидабузар ҳайдовчига белгиланган тартибда чора кўрилди”, - дейилади маълумотда.

ЙҲХББ барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишини сўраб, қоидабузарларга ўрнатилган тартиб асосида чора кўрилишини эслатиб ўтган.   

Аввалроқ, Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида туширилаётган шлагбаумга эътибор бермаган икки ҳайдовчи ЙТҲга учрагани хабар берилганди.

Top