18:00 / 12.01.2021
5382
«Тошкент-Теҳрон» халқаро автобус маршрути йўлга қўйилиши мумкин

Президентнинг «Ўзбекистон Республикасида зиёрат туризмини янада ривожлантириш ва зиёратчилар учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Фармонга илова қилинган «Узоқ хориж ва қўшни республикалардан хорижий зиёратчи сайёҳларни қабул қилиш ва уларга қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича «Йўл харитаси»га мувофиқ, 2021 йилдан бошлаб транспорт-логистика хизматларини яхшилаш ва ривожлантириш чоралари кўрилади.

Лойиҳага кўра, «Тошкент-Бухоро-Машҳад-Теҳрон» халқаро автобус маршрутини йўлга қўйиш белгиланган. Бунда, йўналишни амалга ошириш учун Эрон ҳукумати билан транзит рейслар бўйича келишувга эришиш чоралари кўрилади.

Шунингдек, «Pegasus Airlines» авиакомпаниясига Туркия шаҳарларидан Самарқанд ва Бухорога ҳамда Анқарадан Тошкентга тўғридан тўғри авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома расмийлаштирилиши таъминланади.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар келишув асосида 2021 йилда ишлаб чиқилиши белгиланган. Ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун – ДХХ Давлат чегара қўшинлари, Транспорт вазирлиги, «Uzbekistan Airports» АЖ ва Ташқи ишлар вазирликлари масъул этиб белгиланган.

Top