20:00 / 21.01.2021
7097
«Aл-Беруний» номидаги ўзбек-италян Халқаро мактаби келажак учун имтиҳон ўтказди

Декабрь ойи сўнгида пойтахт мактабларидан 700 га яқин 2-10 синф ўқувчилари Al-Beruniy International School томонидан ўтказилган математика ва мантиқий фикрлаш бўйича олимпиадада иштирок этдилар. Ушбу олимпиадани кундалик тоифадаги тадбирлардан икки муҳим жиҳат ажратиб турди:

- 35 миллион сўм миқдоридаги мукофот стипендияси: унга энг яхши натижаларга эришган 37 нафар ўқувчи муносиб деб топилди;

- олимпиадада ўқувчилар билими мамлакатимиз учун янги бўлган PISA дастури (ўқувчилар билими баҳолашнинг халқаро дастури) методологияси асосида баҳоланди;

Маълумки, дунёда илк бор PISA синовлари 2000 йилда ўтказилиб, унда 30 та мамлакат қатнашган. Ҳозирда бу жараёнга 80 та давлат қўшилган. Ўзбекистонда халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси мамлакатнинг таълим сифатини ва ўқувчилар билим даражасини баҳолаш бўйича халқаро дастурлар (PISA, TIMSS, PIRLS ва б.) ва тадқиқотларда мунтазам қатнашишини назарда тутади. Ушбу йўналишдаги дастлабки қадамлардан бири Al-Beruniy International School томонидан ташланди. Бу ерда ўтказилган олимпиада доирасида PISA ғояларига асосланган услубий ёндашувдан фойдаланган ҳолда ўқувчилар билими синовдан ўтказилди ҳамда мазкур методология умуман, мактаб ўқув жараёни ва билим сифатини доимий равишда мониторинг қилиб бориш усули сифатида қабул қилинди.

- Сир эмаски, замонавий дунёда ҳар қайси мамлакат тараққиётининг бош омили таълим сифати ҳисобланади. Бу борада мамлакатимиз таълим даргоҳларида билимларни етказишда янги ўқитиш усуллари, технологиялар ва воситалардан фойдаланишга катта эътибор берилмоқда. Айни вақтда илғор жаҳон тажрибасида ўқувчиларни нафақат тўпланган маълумотлардан фойдаланишга ўргатиш, балки уларда эгилувчан ва мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантириш масаласи марказий ўринга қўйилмоқда, - дейди Пўлат Эргашев, психология фанлари доктори, Al-Beruniy International School таълим-тарбия жараёнлари психологик таъминоти бўлими бошлиғи.

Буюк Британия бошланғич ва ўрта таълим стандартлари асосида ишлайдиган Халқаро мактаб маъмурияти ўқувчилар ўзлаштириш даражаси ва билим сифатини назорат қилиш бўйича самарали механизмларни жорий этиш устида ўз фаолиятининг илк кунларидан буён изланишлар олиб бормоқда.

- Биз Al-Beruniy International School битирувчисини шунчаки олийгоҳга кириш учун тайёрлашни мақсад қилмадик. Мактаб ўз битирувчисини ақлли, мантиқий фикрлайдиган ва янги нарса яратишга, кашфиёт қилишга қодир одам сифатида кўришни истайди. Табиийки, мамлакатда халқаро майдонда рақобатга қодир одамлар қанча кўп етишиб чиқса, шунчалик тез ўзбекистонлик олимлар орасидан ҳам Нобель мукофотига даъвогарлар пайдо бўлади, - дейди маъмурий идора раҳбари Гулчеҳра Сидиқова.

Халқаро мактаб 2018 йилда фаолият бошлагандан буён жаҳон андозалари бўйича сифатли мактабгача ва ўрта таълим хизматларини кўрсатишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган. Ўқув муассасаси таълим соҳасида дунёда етакчи Буюк Британиянинг Pearson компанияси аккредитациясидан ўтган. Шунга мувофиқ бугунги кунда Al-Beruniy International School'даги ўқув жараёни мамлакатимиз умумтаълим дастурлари ҳамда Буюк Британия таълим муассасаларидаги тамойилларга асосланади. Бунда ўқувчилар билимини халқаро синов дастурлари негизида мунтазам назорат қилиб бориш асосий вазифа сифатида кўрилади. Мазкур вазифани муваффақиятли ҳал қилиш учун мактаб мутахассислари TIMSS, PIRLS ва PISA каби бир қатор халқаро тадқиқот дастурларини ўргандилар ҳамда PISA дастурининг ёндашувларидан фойдаланишни мақсадга мувофиқ билдилар.

- PISA методологияси бўйича олиб бориладиган тадқиқотларнинг Ўзбекистон учун анъанавий тест тизимидан тубдан фарқи шундаки, белгиланган топшириқлар ёрдамида билимлар ҳажми эмас, балки уларнинг сифати, ўқувчи саводхонлик даражаси текширилади: олинган билимларни ҳаётда қўллаш қобилияти, мантиққа асосланган ҳолда таҳлил қилиш, танқидий фикрлаш кўникмалари аниқланади, - дейди Кетрин Алтундал, Al-Beruniy International School Pearson ва STEM дастурлари бўйича бош координатори.

Мураккаб вазифани бажариш учун бир йилдан ортиқ вақт кетди. Аввало, PISA методикаси бўйича маҳаллий таълим дастурлари ва дарсликларга асосланган тест топшириқлари базасини яратиш керак эди. Бу ҳар бир ўқувчининг чорак, ой ва ҳатто, ҳафта кесимида маълум мавзулар бўйича олган билимлари ва ютуқларини кузатишга имкон яратарди. Ушбу жараёнга ўқувчилар билими ва ўзлаштириши сифатини ўрганиш соҳасида кўп йиллик тажрибага эга бўлган TestTime компанияси мутахассислари ҳам жалб этилди.

2020 йил давомида мутахассислар Ўзбекистоннинг ўқув дастурлари ва ўрта мактабнинг 1-11-синфларида ўқитиладиган асосий фанлар: математика, физика, кимё, биология ва инглиз тили дарсликларини ўргандилар. Ушбу материал асосида тажрибали хорижий ҳамкасблар билан яқин ҳамкорликда ҳар бир мавзу бўйича тест топшириқлари ишлаб чиқилди. Ишлаб чиқилган топшириқлар қанчалик таълим сифатини мониторинг қилишнинг халқаро тизимларида қўлланиладиган услубларга мос келиши тажрибали хорижий экспертлар томонидан баҳоланди.

Шу тариқа PISA ғояси ва услубиётига таянган тест синовлари декабрь ойининг охирида Al-Beruniy International School томонидан ташкил этилган математика бўйича олимпиадага асос бўлди. Пойтахт мактабларидан 2-10-синфларнинг 800 га яқин ўқувчилари олимпиадада иштирок этиш истагида ариза топширдилар, улардан 700 га яқини ўз билимларини синовдан ўтказдилар, ғолиблар – энг яхши натижаларга эга бўлган 37 нафар ўқувчи 35 миллион сўмгача стипендия олиш ҳуқуқига эга бўлди.

Мактаб маъмуриятидан маълум қилинишича, мактабда асосий фанлардан тест синовлари ҳар ой сўнгида мунтазам равишда ўтказилади. Натижаларни бундай қиёсий баҳолаш ўқитувчиларга ўқув жараёнидаги заиф томонларни ўз вақтида аниқлаш, ўқувчи билим кўрсаткичлари пасайиб кетаётган ёки турғунликда қолган вазиятларга нисбатан ўз вақтида зарур чоралар кўриш имкониятини бериши билан аҳамиятлидир. Зеро, таълимнинг асосий вазифаси ҳар бир ўқувчининг билими ва иқтидорини вақтида пайқаш, уларнинг ривожланиши учун мукаммал шароит яратиш, рўёбга чиқишида тўсқинлик қилаётган омилларни бартараф этишдан иборатдир.

- Мактаб ўқувчилари тестларни қанчалик тез-тез топширсалар, улар тезроқ ўз вақтларидан оқилона фойдаланишни ва имтиҳонларнинг рақобат руҳиятига ўрганадилар, психологик жиҳатдан бундай вазиятларга тайёр бўладилар, - дейди Гулчеҳра Сидиқова.

Ўзлаштириш ва билим даражасини мустақил равишда мониторинг қилишнинг ўқув жараёнига киритилиши мактабда таълим сифатини самарали назорат қилиш имкониятини беради. Бу эса келажакда ўз салоҳияти ва имкониятларини тўлақонли рўёбга чиқара оладиган авлодни тайёрлайдиган халқаро таълим муассасаси мақомини мустаҳкамлайди.

PISA методикаси бўйича математик олимпиада ўтказиш ташаббуси мактаб ўқувчилари ва ота-оналарнинг катта қизиқиши туфайли давом эттирилади. Al-Beruniy International School мазкур катта тадбирни бир йилда икки маротаба – ёзги ва қишки таътил даврида ўтказиш бўйича ҳаракатлар режасини тасдиқлаган бўлиб, унинг рўёбга чиқарилиши тартиби бўйича маълумотлар муассасанинг барча ахборот майдонларида мунтазам ёритиб борилиши белгиланган.

Малъумот учун телефон рақами: +998 55 5002200

Сайт: abis.education

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар: 

Facebook: fb.com/alberuniyschool

Instagram: alberuniyschool

Telegram: t.me/alberuniyinternationalschool

Youtube: youtube.com/channel/UChVHnU536FbayjgxLf5dNWA

Реклама ҳуқуқи асосида

Top