16:10 / 22.01.2021
5005
Ўзсаноатқурилишбанк: йил сарҳисоби ва истиқболли режалар
Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Жорий йилнинг 16 январь куни “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ Бошқарувининг 2020 йил якунлари ва 2021 йилга мўлжалланган устувор вазифалари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида келтириб ўтилган вазифаларга тўхталиб ўтилди ва банк тизимига доир масалалар чуқур ўрганилди.

Айниқса, “Маҳаллабай” ишлаш тизими юзасидан 11-16 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида ўтказилган ўқув-амалий семинар натижаларини ҳудудий филиаллар ўртасида кенг тарғиб қилиш ҳамда мазкур тизим бўйича ишларни тизимли йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.

 

Йиғилиш давомида Бошқарув аъзолари томонидан Банкнинг жорий йилга мўлжалланган стратегик режаси муҳокама қилиниб, Мурожаатномада келтирилган соҳага оид вазифаларга мувофиқлаштирилди. 

Шундан сўнг йиғилиш кун тартибига кўра, Банкнинг 2020 йил якунлари бўйича фаолияти сарҳисоб қилинди.

Ҳисобот даврида Банк активлари 49 трлн сўмни, кредит портфели 39,9 трлн сўмни, жами депозитлар 11,4 трлн сўмни ҳамда умумий капитали 6,7 трлн сўмни ташкил этди.

2020 йил давомида банк томонидан жами 978 та лойиҳа, шундан ҳудудларни ривожлантириш дастурларига асосан 966та лойиҳа молиялаштирилди. 

Шаҳрисабз туманидаги “Шаҳрисабз текстиль” МЧЖнинг йилига 5,8 минг тонна синтетик тола ва мато ишлаб чиқариш, Фарғона шаҳридаги “Уз-сеганг” қўшма корхонасининг йиллик қуввати 5,8 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, Сардоба туманидаги “Сардоба оқсарой текстиль” МЧЖнинг йилига тайёр ҳолдаги 1,4 млн дона маҳсулот ва 900 минг тонна мато ишлаб чиқариш қувватига эга лойиҳалари шулар жумласидандир.

Йиғилишда Банк томонидан коронавирус пандемияси оқибатларини юмшатиш борасида кўрилган чора-тадбирларнинг ҳам ҳисоботи тингланди.

132 та экспортёрларга айланма маблағларни тўлдириш учун 3,6 трлн сўм молиялаштирилди.

Халқаро молия корпорацияси кўмагида Ўзбекистонда биринчи бўлиб яшил лойиҳаларни молиялаштириш механизми йўлга қўйилди, 31,9 млн долларлик 17та ана шундай лойиҳа молиялаштирилди.

“SQB consult” компанияси билан ҳамкорликда барча ҳудудларда молиявий саводхонликни ошириш мақсадида ўқув курслари ташкил этилди. Бугунги кунда компания тадбиркорларга бизнес режа ишлаб чиқиш, мол-мулкни баҳолаш, импорт шартномасини экспертиза қилишда ёрдам кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, Халқаро молия корпорацияси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки экспертлари кўмагидаги Банкни трансформация қилишнинг 2-босқич ишлари якунига кўра, Халқаро стандартлар асосида корпоратив бошқарув ва риск менежмент тизими такомиллаштирилди, Кенгаш таркибига банк-молия соҳасида халқаро тажрибага эга 4 нафар мустақил аъзо киритилди, Корпоратив бошқарув хизмати жорий қилиниб, Кенгаш таркибида 5та янги қўмита ташкил этилди.

Мижозларга йўналтирилган Банкнинг янги ташкилий тузилмаси жорий қилиниб, халқаро тажрибалар асосида ташкилий тузилма 5та блокка ажратилди.

Ҳар бир бизнес йўналишларида мижозбай хизмат кўрсатувчи универсал ходимлар тайёрланди (RM).

Молиявий режалаштириш ишларини автоматлаштириш йўналишида Германиянинг SAP компанияси дастури асосида молиявий прогнозлаштириш тизими ишга туширилди.

CERT халқаро стандартлаштириш ташкилоти билан ҳамкорликда “антикоррупция” тизими йўлга қўйилди.

Чакана бизнес йўналишида ишлаётган барча ходимларни KPI тизими асосида рағбатлантирилиши амалга татбиқ қилинди.

Рақамли банк хизматларини кўрсатиш йўлида аҳоли учун мутлақо янги 58та хизмат турини ўз ичига олган “JOYDA” мобил иловаси ишга туширилди. 

Банк хизматларини мижозларга яқинлаштириш мақсадида 42та банк хизматлари офиси ва 89та ўз-ўзига хизмат кўрсатиш маркази (24/7) ташкил этилди.

Йиғилишда Бошқарув аъзолари диққати Банкни 2021 йилда стратегик ривожлантириш бўйича белгиланган режаларга қаратилиб, унга баъзи ўзгартишлар киритилди.

2021 йилда Банк умумий активлари ҳажмини 52,2 трлн сўмга, кредит портфелини 44,4 трлн сўмга ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг жами депозитлари қолдиғини 11 трлн сўмга етказиш режалаштирилган.

Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

Банк Ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Top