15:46 / 25.01.2021
3436
Тошкент – Олот темирйўл қатнови қайта тикланди 

Бугун, 25 январ кунидан  бошлаб «Тошкент-Олот-Тошкент» йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди. 

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг Kun.uz’га маълум қилишича, қатновлар ҳафтасига 4 маротаба амалга оширилади.

Хусусан, душанба, сешанба, пайшанба ҳамда жума кунлари Тошкент-Олот йўналишида, 26 январдан  ҳафтанинг сешанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари Олот-Тошкент йўналишида қатновлар бошланади. 

Шунингдек, 3-4 февраль кунлари Тошкент-Шовот-Тошкент йўналишида 58/57-сонли поездларнинг қатнови ҳафтасига 3 маротаба йўлга қўйилади. 

Жумладан, ҳафтанинг чоршанба, шанба ва якшанба кунлари Тошкент-Шовот йўналишида 58-сонли, пайшанба, якшанба ва душанба кунлари эса Шовот–Тошкент йўналишида 57–сонли поезд йўловчиларга хизмат кўрсата бошлайди.

Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкин.

Top