16:56 / 25.01.2021
8177
Хитойда бўлиб турган ёки боришни режалаштираётган ўзбекистонликлардан қатор жиҳатларга эътиборли бўлиш сўралди

Сўнгги кунларда Хитойнинг турли ҳудудларида, жумладан, Пекин шаҳри аҳолиси ўртасида COVID-19 коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг янги ҳолатлари рўй берди. 

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси Хитойда бўлиб турган ва мазкур мамлакатга келишни режалаштираётган ватандошларга мурожаат билан чиқди ҳамда қатор жиҳатларга эътиборли бўлишни сўради.

Улар:

  • ХХР ҳукуматининг коронавирус тарқалишини тўхтатиш ҳамда касаллик оқибатларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлари ва кўраётган чора-тадбирларига қатъий риоя этиш;
  • 2021 йил 19 январдан эътиборан хорижий мамлакатлардан пойтахт Пекинга келадиганлар соғлигини назоратга олиш учун карантин муддати 28 кунгача узайтирилди. Хориждан Хитойнинг бошқа шаҳарлари орқали Пекинга кирмоқчи бўлганлар пойтахтга киришдан олдин ўша шаҳарларда 21 кун карантинда бўлади. Пекинга етиб келгач, уларнинг саломатлиги 7 кун давомида яна кузатувга олинади;
  • Хитойдан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган ватандошларга «Сиан–Тошкент-Сиан» йўналишида чартер ҳаво қатновларини амалга ошираётган Хитой авиакомпанияси хизматларидан фойдаланиши тавсия этилади. Талабалик гувоҳномасини тақдим этган талабалар учун авиачипта харид қилишда чегирма мавжуд. Авиакомпания вакили: +86 136 6656 9568;
  • Ўзбекистон фуқаролари ХХР ҳудудидан Сеул шаҳрига (Корея Республикаси пойтахти) етиб олиши ва аэропорт транзит ҳудудидан чиқмаган ҳолда ҳафтанинг ҳар жума куни Uzbekistan Airways АЖ амалга ошираётган «Тошкент-Сеул-Тошкент» йўналишидаги рейслар орқали ватанга қайтишлари мумкин. Авиакомпаниянинг Пекин ва Сеул шаҳарларидаги вакиллари: Мурод Тробов, тел.: +8618401969633 (Пекин); Аюбхон Абдуллаев, тел.: +821087186850 (Сеул);
  • Ўзбекистонга қайтган ва ўқишни/меҳнат фаолиятини давом эттириш мақсадида Хитойга қайтишни режалаштираётган ватандошларга таълим муассасаси/иш берувчи билан боғланиб, ўзларининг Хитойга қайтишлари бўйича маслаҳатлашиб олиш тавсия этилади.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси Консуллик бўлими:

Бобур Яҳёев +86 135 1102 4242;
Фахриддин Сулаймонов +86 155 1004 3355.

Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси масъул ходимлари:

  • Рустам Назаров +86 138 0122 1452;
  • Акмалхон Олимхонов +86 185 0017 0040;
  • Мансур Иброҳимов +86 135 5220 7848;
  • Сардор Сирожов +86 186 1812 9040;
  • Аваз Камолов +86 178 1070 2707.

Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги бош консулхонаси масъул ходими:

  • Азиз Улуғбеков +86 131 2255 5772.
  • Ўзбекистоннинг Гуанчжоу шаҳридаги бош консулхонаси масъул ходими:
  • Раҳмон Эрназаров +86 186 6485 5747.
Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top