14:16 / 29.01.2021
4672
«Ўзметкомбинат» АЖ металлолом учун жисмоний ва юридик шахслар учун фойдали таклиф!

Фуқаролар, корхона раҳбарлари ва тадбиркорлар диққатига!

Эндиликда комбинат раҳбарияти томонидан қабул қилинган қарор асосида фуқаролар томонидан топширилган металлоломнинг ҳар бир килограмми учун ягона нарх 1200 сўм этиб белгиланди.

Келинг, тахминий даромадни ҳисоб-китоб қилиб кўрамиз!

Демак, сиз оддий фуқаро сифатида топширилган 1000 кг металл парчалари учун 1,2 миллион сўм ишлаб оласиз. Металл парчалари оғир буюм бўлганлиги учун 1000 кг металл парчаларини йиғиш унчалик ҳам машаққатли иш бўлмайди.

  • 1000 кг – 1,2 миллион сўм;
  • 10 000 кг – 12 миллион сўм;
  • 100 000 кг – 120 миллион сўм.

Биз ишонамизки, кичик қишлоғингизнинг ўзидан бемалол 100 тоннадан ортиқ турли-туман темир жиҳозлар, металл парчаларини тўплай оласиз! Фақат, буни тўғри йўлга қўйсангиз бас!

Шунингдек, юридик шахслардан металл парчаларини қабул қилиш ҳажмига қараб, қуйидаги тартибда қабул қилиш нархига устамалар (бонус) белгиланди:

  • 500 тоннадан 1000 тоннагача топширилганда сотиб олиш нархидан 5 % миқдорида;
  • 1001 тоннадан 1500 тоннагача топширилганда сотиб олиш нархидан 10 % миқдорида;
  • 1501 тоннадан юқорисига сотиб олиш нархидан 15 % миқдорида устама қўшиб тўланади.

«Ўзметкомбинат» АЖ сиз топширган металлоломни қайта ишлаб, халқ истеъмолига мўлжалланган кенг турдаги хўжалик моллари, хусусан, базальт асосидаги иссиқлик ўтказмас материаллари, пўлат симлар ва арматура, сирланган пўлат буюмлар, пайвандлаш электродлари ҳамда тўрсимон ва тиканли симлар ва бошқа кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаради.

Қизиқдингизми? Бугундан бошланг!

Эслатма 1: Агар сизда 200 килограммдан ортиқ металлолом бўлса, бизда манзилингиздан олиб кетиш имконияти мавжудлигини эълон қиламиз.

Эслатма 2: Мижозлар учун қулайлик яратиш мақсадида «Иккиламчиқораметаллар» бошқармаси томонидан ягона алоқа маркази (Call Center иш вақти душанбадан шанбагача, 9:00 дан 18:00 гача) фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, барча керакли маълумотларни +998555010707 рақамидан олишингиз мумкин.

Эслатма 3: Ҳудудий филиалларда металлолом топшириш жараёнида муаммога дуч келсангиз, +998911903007 рақамига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

«Ўзметкомбинат» АЖдан манфаатли таклифларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

Telegram: Telegram ташриф

Фейсбук: Фейсбук ташриф

Instagram: Instagram ташриф

Реклама ҳуқуқи асосида

Top