20:58 / 02.02.2021
6579
Дубай туристлар учун янги чекловлар жорий этилганини эълон қилди

Дубайдаги бар ва паблар феврал охиригача ёпилади, шунингдек, бошқа чекловлар ҳам жорий этилади.

Фото: AFP/Getty Images

"Эпидемик вазият ёмонлашганлиги ҳамда кўплаб қонунбузилишлар сабабли Дубайдаги бар ва паблар камида 28 февралгача ёпилади. Ресторан ва қаҳвахоналар тунги соат бирда ёпилади, бу жойларда кўнгилочар тадбирлар ўтказиш тақиқланади", - деб ёзади Khaleej Times газетаси.

Ресторанда бир стол атрофида етти, қаҳвахонада эса тўрт нафардан ортиқ киши ўтиришига рухсат берилмайди. Столлар бир-биридан уч метр масофада жойлаштирилади.

Меҳмонхона, бассейн ва меҳмонхоналардаги пляжлар ҳамда савдо марказларида умумий сиғимнинг 70 фоизигача одам бўлиши лозим.  

ABC News қайд этишича, Амирликда янги йилдан сўнг, бутун дунёдан келган туристлар Дубайда байрамни нишонлашгач коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ўсган. 

Охирги маълумотларга кўра, БААда коронавирус юқтирганлар сони 306 мингга етган, 859 киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top