21:01 / 13.02.2021
10048
«Легия» Жасур Яхшибоев трансферини эълон қилди

Ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоев 2021 йилги мавсумни Польша чемпионатида ўтказадиган бўлди.

«Легия» клуби ўзбекистонлик 23 ёшли яримҳимоячи билан келишувга эришилгани ҳақида расман эълон қилди. Яхшибоев Польшанинг 14 карра чемпиони билан 2023 йилнинг 30 июль кунига қадар шартнома имзолади. Келишув томонларнинг розилиги билан яна узайтирилиши мумкин. Яхшибоев «Легия» сафида 7-рақамда тўп сурадиган бўлди.

«Легия» ҳақида интернет орқали маълумотлар олдим ва жамоанинг Чемпионлар лигасида ўйнаганини YouTube тармоғи орқали томоша қилиб, билдим. Ўтган мавсумда Беларусь чемпионатида ўйнаб, ўзимга бўлган ишонч ортди. «Легия» ажойиб мухлисларга эга эканлигидан хабарим бор», - дейди Яхшибоев клуб расмий сайтига.

Пойтахт Варшава клуби Польша чемпионати жорий мавсумида 16-турдан кейин 32 очко билан 2-ўринда бормоқда. Ушбу жамоа мамлакатнинг амалдаги чемпиони саналади.

Маълумот учун, «Пахтакор» тарбияланувчиси саналмиш Жасур Яхшибоев Ўзбекистон миллий жамоаси сафида учта ўйинда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, Жасур Яхшибоев ўтган мавсумда Солигорскнинг «Шахтёр» клуби билан чемпионликка эришиб, жамоани эркин агент сифатида тарк этганди. У Беларусь чемпионатида 27 ўйинда 16та голга муаллифлик қилган.

Top