15:57 / 27.02.2021
2139
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий мослашувини яхшилаш учун микрогрантлар ажратилди

БМТ ногиронлиги бор инсонлар ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган 11та лойиҳани маъқуллади. Танлаб олинган лойиҳалар учун 54 000 AҚШ доллари миқдорида микрогрантлар ажратилди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Тараққиёт дастурининг ногиронлиги бор инсонлар ҳуқуқлари ҳимоясига бағишланган лойиҳалар танлови ғолиблари учрашуви бўлиб ўтди. Унда БМТ ТДнинг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ва ногиронлиги бор инсонлар ҳуқуқлари бўйича лойиҳаларни амалга оширувчи ташкилотлар вакиллари қатнашди.

Матилда Димовска ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, ижтимоий мослашуви ва интеграциясини яхшилашда нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорлик муҳимлигини таъкидлаб ўтди.

Комиссия 37та лойиҳадан 11тасини маъқуллади. Лойиҳалар ногиронлиги бор фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кенгайтириш ва уларнинг турли соҳаларда фаол иштирокини таъминлашга қаратилган. 

Хусусан, лойиҳалар орасида «Замин» халқаро жамоат фондининг эшитиш қобилияти чекланган болалар ҳаёти ҳақида жамоатчилик хабардорлигини ошириш, «Инклюзив жамият» ногиронлар жамоат бирлашмасининг ногиронлиги борларга бухгалтерия ҳисоби ва компьютер саводхонлигини ўргатишга бағишланганлари ҳам бор. 

Тадбирда танлаб олинган 11та лойиҳага 54 000 AҚШ доллари миқдорида  микрогрантлар топширилди.

Top