21:16 / 10.03.2021
11181
«Барселона» ва «Лейпциг» камбэк илинжида. ЕЧЛ 1/8 финал жавоб ўйинлари олдидан

 Чемпионлар лигаси нимчоракфинал жавоб учрашувлари дастлабки кунида «Ювентус» ва «Севилья» аламли тарзда турнирни тарк этган бўлса, бугун чоршанба оқшомида яна бир суперклуб - «Барселона» ва «Лейпциг» ҳам энг нуфузли мусобақа билан хайрлашиши мумкин. Месси Роналду ортидан лигани тарк этишни истамаса, Парижда мўъжиза кўрсатиши талаб этилади. Будапештда эса «Лейпциг» «Ливерпуль»нинг омадсизликларидан фойдаланишга интилади.

 «Лейпциг» «Ливерпуль» омадсизлигидан фойдалана оладими?

«Ливерпуль» учун «Лейпциг» билан ўйин «Энфилд Роад»дан Будапештга кўчирилгани эҳтимол мерсисайдлар фойдасига ишлар. Ҳар ҳолда Юрген Клопп шогирдлари ўз майдонларида кетма-кет 6 ўйинда мағлубиятга учраб, антирекордни янгилашди. Шу боис, «Ливерпуль» ўйини УЕФА томонидан бошқа стадионга кўчирилганидан нолимаса керак.

 Венгрия пойтахтидаги дастлабки учрашувда Муҳаммад Салоҳ ва Садио Маненинг голлари инглизларга немис клуби устидан ғалаба келтирганди. Шунга қарамай, «Лейпциг» устози Юлиан Нагельсман жамоаси иккита гол фарқини йўқота олишига ишонмоқда.

 «Ўйин 0:0 ҳисобда бошланади. Учрашувда ҳисобни биринчи бўлиб очиш жуда муҳим. Ўшанда вазиятни ўзгартира олишимизга ишонч ортади. Ўтган ўйинда рақибга қарши тенгма-тенг ўйнай олишимизни кўрсатгандик, аммо улар хатоларимиздан фойдаланишганди. Бу сафар хато қилишга ҳақимиз йўқ» - дейди Нагельсманн ўйин олдидан.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб учрашуви

10 март (чоршанба)

«Ливерпуль» - «РБ Лейпциг»

Будапешт, «Ференц Пушкаш» стадиони

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: FutbolTV

Тахминий таркиблар:

«Ливерпуль»: Алиссон; Александер-Арнолд, Фабиньо, Филлипс, Робертсон; Жонс, Вейналдум, Тьяго Алькантара; Жота, Салоҳ, Мане

Ўйнамайди: Ҳендерсон (жароҳат), Матип (жароҳат), Гомес (жароҳат), ван Дейк (жароҳат)

Сўроқ остида: Қобоқ (жароҳат), Фирмино (жароҳат)

«РБ Лейпциг»: Гулачи; Адамс, Мюкиле, Упамекано, Клостерманн; Забитцер, Кампл; Айдара, Нкунку, Ольмо; Поульсен

Ўйнамайди: Лаймер (жароҳат), Собослаи (жароҳат), Анхелиньо (жароҳат)

Сўроқ остида: Орбан (жароҳат).

 Месси ҳам Чемпионлар лигаси билан хайрлашадими?

«Лейпциг» ҳали вазиятни ўзгартириш илинжида бўлса, «Барселона» «ПСЖ»га қарши бу сафар ҳам мўъжиза юз беришига умид қилиб тўп суради. Бу сафар ҳам Месси ва унинг жамоадошлари 4та гол фарқида ғалаба қозонишлари керак бўлади. «Камп Ноу»даги 1:4 ҳисобида мағлубиятдан кейин бунга ишониш жуда қийин эканлигини барча тушуниб турибди. Рақиблар сафида Неймар майдонга тушмаса-да, ўтган ўйинда ҳет-трик муаллифига айланган Мбаппе шай ҳолатда.

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман ўйин олди матбуот анжуманида «ПСЖ»га қарши 2016/17 йилги мавсумдаги камбэкни эслаб, шогирдларини руҳлантиришга уринди. Аммо ўшанда Каталония клуби «ПСЖ»ни Каталонияда 6:2 ҳисобида мағлуб этганди, Парижда эса 4:0 ҳисобида мағлубиятга учраган. Чемпионлар лигаси Роналдудан кейин бу оқшом Месси билан ҳам хайрлашиш арафасида турибди.

ЕЧЛ. 1/8 финал. Жавоб учрашуви

10 март (чоршанба)

«Пари Сен-Жермен» - «Барселона»

Париж, «Парк де Пренс» стадиони.

Ўйин бошланиш вақти: 01:00

ТВ-трансляция: UzReportTV

Тахминий таркиблар:

«ПСЖ»: Навас; Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Кюрзава; Гуэй, Паредес; Ди Мария, Верратти, Мбаппе; Икарди

Ўйнамайди: Неймар (жароҳат), Бернат (жароҳат), Кен (жароҳат)

Сўроқ остида: Флоренци (жароҳат), Керер (жароҳат), Рико (жароҳат).

«Барселона»: тер Стеген; Мингеса, Лангле, Умтити; Дест, де Йонг, Бускетс, Педри, Альба; Месси, Дембеле

Ўйнамайди: Коутиньо (жароҳат), Серхи Роберто (жароҳат), Фати (жароҳат), Пике (жароҳат).

Сўроқ остида: Араухо (жароҳат).

Top