21:59 / 11.03.2021
10938
Жалолиддин Машарипов БАА чемпионатидаги илк голини урди

БАА Про-лигаси 20-тури доирасида «Шабоб Ал-Аҳли» сафарда «Ажман» меҳмони бўлди.

Ушбу баҳсда дубайликлар сафида ўзбекистонлик икки футболчи – Жалолиддин Машарипов ва Одил Ҳамробеков асосий таркибда майдонга тушди. 

Ўйиндаги ҳисоб мезбонлар томонидан очилган бўлса-да, Машарипов 37-дақиқада пенальтидан фойдалана олмади. Шунга қарамай, 51-дақиқада Жалолиддин Машарипов рақиб жарима майдони чизиғи устидан чап оёқда йўлланган жуда кучли зарбаси эвазига «Шабоб Ал-Аҳли»га дуранг келтирган голга муаллифлик қилди. Бу гол ўзбекистонлик футболчининг БАА чемпионатидаги илк голига айланди.

Маълумот учун, «Шабоб Ал-Аҳли» 20-турдан кейин 34 очко билан 5-ўринда бормоқда.

БАА Про-лигаси. 20-тур
11 март (пайшанба)
«Ажман» - «Шабоб Ал-Аҳли» - 1:1
Голлар
: Травалли 40 – Машарипов 51.

Top