19:53 / 11.03.2021
10496
Колумбиялик бошловчи устига жонли эфирда катта экран тушиб кетди (видео)

Колумбияда ESPN спорт телеканали жонли эфирида бошловчи Карлос Ордус устига унинг ортида турган катта экран тушиб кетди. Натижада бошловчи боши билан столга қаттиқ урилган, бироқ унга жиддий жароҳат етмаган.   

Эфирни олиб бораётган бошқа бир бошловчи ушбу кутилмаган вазиятдан кейин реклама эълон қилиб юборган. Шифокорлар бошловчи зарба оқибатида лат егани ва тишларидан бири синганини қайд қилишган.    

Кейинроқ бошловчи ўзини яхши ҳис қилаётганини маълум қилган. 

“Кечаги воқеадан кейин менга ёзганларга айтишим мумкинки, Тангрига шукр, яхшиман. Тиббий кўрикдан кейин юзимда мўматалоқлар борлиги ва бурним шишгани (бироқ синмаган) қайд қилинди. Барча қайғурганларга раҳмат”, деб ёзган Ордус твиттерда. 

Top