17:29 / 15.03.2021
5748
Самарқандда «Кобальт»нинг маст ҳайдовчиси «Камаз»га бориб урилди. Оқибатда икки киши вафот этди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманида спиртли ичимлик таъсирида бўлган ҳайдовчи ўз бошқарувидаги «Кобальт» билан олдинда кетаётган «Камаз»нинг орқа томонига бориб урилган. Оқибатда икки киши вафот этган. Яна икки киши оғир тан жароҳатлари олган.

Жорий йил 10 март куни соат 20:30 лар атрофида А377 Самарқанд-Айний халқаро автомобил йўлининг Тойлоқ тумани ҳудудидан ўтувчи 19 километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган. Юқори тезликда ҳаракатланиб бораётган «Кобальт» автомашинаси ўзи билан бир йўналишда, бироз олдинда кетаётган «Камаз» юк автомашинасининг орқа томонига бориб урилган.

Шундан сўнг, «Кобальт»нинг олд ўриндиғида ўтирган 1993 йилда туғилган йўловчи оғир тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида ҳалок бўлган. 1994 йилда туғилган «Кобальт» ҳайдовчиси эса шифохонада вафот этган. «Кобальт»нинг орқа ўриндиғида бўлган яна икки нафар йўловчи турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Маълум бўлишича, «Кобальт» ҳайдовчиси спиртли ичимлик таъсирида маст бўлган. Шу сабабли, у кўриш имкониятлари паст бўлган тунги вақтда тезликни белгиланган меъёрдан ошириб юборган.

Top