16:24 / 16.03.2021
21117
Ўзбекистон миллий жамоаси йиғинига чақирув олган футболчилар эълон қилинди. Шомуродов, Рашидов, Ўрунов таркибда

Ўзбекистон миллий жамоаси 22-30 март кунлари ФИФA кунларидан ўрин олган навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади.

ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичи тайёргарлик режасидан ўрин олган ушбу йиғин учун мураббийлар штаби 29 футболчидан иборат кенгайтирилган таркибни эълон қилди.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, ушбу ҳафта давомида таркибга жалб қилинган аксарият футболчилар ўз клубида учрашувларда иштирок этишини инобатга олган ҳолда, мазкур рўйхатда баъзи ўзгаришлар рўй бериши мумкин.

Аввалроқ, Украинанинг «Рух» клуби жамоа ҳужумчиси Бобур Абдухолиқов Ўзбекистон миллий жамоасига чақирилгани ҳақида маълум қилган бўлса-да, ЎФА эълон қилган рўйхатда 23 ёшли ҳужумчи жой олмаган.

Ўзбекистон миллий жамоасининг март ойидаги йиғинига чақирилган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар:
Элдорбек Суюнов (Пахтакор)
Абдувоҳид Неъматов (Насаф)
Жавоҳир Илёсов (Локомотив)

Ҳимоячилар:
Егор Кримец (Пахтакор)
Фаррух Сайфиев (Пахтакор)
Ҳожиакбар Алижонов (Пахтакор) 
Иброҳимхалил Йўлдошев (Пахтакор)
Ислом Тўхтахўжаев (Қизилқум)
Исломжон Қобилов (Локомотив)
Санжар Қодирқулов (Локомотив)
Мурод Холмуҳаммедов (Қўқон-1912)
Азимжон Аҳмедов (Навбаҳор)

Яримҳимоячилар:
Отабек Шукуров (Шаржа, БАА)
Одилжон Ҳамробеков (Шабоб Ал-Аҳли, БАА)
Жалолиддин Машарипов (Шабоб Ал-Аҳли, БАА)
Достонбек Ҳамдамов (Ҳатта, БАА)
Лутфулла Тўраев (Бунёдкор)
Ҳожимат Эркинов (Пахтакор)
Сардор Собирхўжаев (Пахтакор)
Ҳумоюн Иминов (Пахтакор)
Сардор Рашидов (Пахтакор)
Аброрбек Исмоилов (Пахтакор)
Санжар Шоаҳмедов (ОКМК)
Остон Ўрунов (Уфа, Россия)
Ойбек Бозоров (Насаф)

Ҳужумчилар:
Элдор Шомуродов (Женоа, Италия)
Шаҳзодбек Убайдуллаев (Шахтёр, Беларусь)
Игорь Сергеев (Актобе, Қозоғистон)
Темурхўжа Абдухолиқов (Локомотив).

Top