14:34 / 23.03.2021
17614
Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчди
Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги янги бинога кўчди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида 2020 йилнинг 6 ноябр куни соғлиқни сақлаш тизимига бағишлаб видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтган эди. Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги биноси замонавий талабларга жавоб бермай қолгани ҳақида билдирилган фикрларга жавобан давлат раҳбари томонидан бу масалага эътибор бериш ва ечим топиш бўйича топшириқ берилган. Шунингдек, йиғилишда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг аввалги биносини ССВга бериш бўйича таклиф илгари сурилган эди.

Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, Наврўз айёми кунларида вазирлик марказий аппарати янги бинода иш бошлади. Узоқ йиллардан бери вазирлик ўрнашиб келган Навоий кўчасидаги 12-уй вазифалари кенгайиб бораётган вазирлик талабларига жавоб бермай қолган эди. 

ССВ кўчиб ўтган Навоий кўчасидаги 4-уй янгидан таъмирланган, барча замонавий имкониятларга эга. 

Top