09:00 / 05.04.2021
3789
Вьетнам бош вазири президент этиб сайланди  
Фото: AP

Вьетнам Миллий мажлиси (бир палатали парламенти) бош вазир Нгуен Суан Фукни мамлакатнинг янги президенти этиб сайлади. 2016 йилдан бош вазир лавозимини эгаллаб келган 67 ёшли Фук номзодини парламентнинг 97,5 фоиз депутати қўллаб-қувватлаган.  

Фук Вьетнам Коммунистик партияси марказий қўмитаси бош котиби Нгуен Фу Чонг ўрнини эгаллади. Ўз навбатида компартия раҳбари 2018 йил октябрда оғир касаллик сабабли вафот этган Чан Дай Куанг ўрнини эгаллаб келаётганди.  

2021 йил январда партиянинг 13-қурултойида Нгуен Фу Чонг навбатдаги 5 йилга компартия марказий қўмитасининг бош котиби лавозимига қайта сайланган ва ўз номзодини президентликка илгари сура олмаган. Ўша қурултойда 2021-2026 йиллар учун мамлакат раҳбари лавозимига бош вазир Нгуен Суан Фук номзоди таклиф қилинган. 

Янги президент кўп йиллик тажрибага эга раҳбар бўлиб, 2006 йилдан бошлаб ҳокимиятнинг марказий органларида фаолият юритиб келади. 

Top