16:00 / 05.04.2021
4183
ЙТҲ рўй берганда шошилинч чоралар кўриш тизимлари: бу қандай ишлайди?

Бутун жаҳонда авариялар рўй берганда шошилинч таъсир чораларини кўриш тизимлари – йўлларда жароҳатланиш ва ўлим даражасини камайтиришнинг асосий усулларидан бири сифатида эътироф этилган.

Бу, асосан, чақирувни автоматлаштириш, шошилинч хизматлар келиши ва тиббий ёрдам максимал даражада самарали бўлган пайтда, яъни дастлабки «олтин соат» ичида жабрланганларга ёрдам кўрсатилишини тезлаштириш ҳисобига амалга оширилади.

Йўл ҳаракат хавфсизлиги масалалари бўйича фаолият негизида БМТ ҳомийлигидаги халқаро конвенциялар ва келишувлар ташкил қилади. Ушбу миқёсда транспорт воситаларининг хавфсизликка таъсир қилувчи асосий компонентлари учун талаблар қабул қилинган ва тасдиқланган.

Авариялар олдини олишга қаратилган актив хавфсизлик тизимлари ҳамда аварияларда жароҳатланишни камайтирувчи пассив хавфсизлик тизимларининг (мисол учун, хавфсизлик камарлари ва ёстиқларининг) пайдо бўлиши ва кенг тарқалишидан кейин, автомобиль йўлларида ўлим даражасини камайтиришда навбатдаги қадам – шошилинч таъсир чораларини кўриш тизимларини жорий қилиш ҳисобланади.

2015 йилда бутун Россия миқёсида «ЭРА-ГЛОНАСС» номли аварияларда ёрдам кўрсатиш тизими ишга туширилган эди. «ЭРА-ГЛОНАСС»ни лойиҳалаштиришда россиялик экспертлар тизимнинг зарур мустаҳкамлик даражасини таъминловчи синовлар ўтказишди, технологиялар ва методикаларни, шу билан бирга тегишли стандартларини ишлаб чиқишди (булар кейинчалик халқаро стандартлар сифатида қабул қилинди).

Бу борада ноёб ва ўзига хос тажриба тўпланган бўлиб, россиялик мутахассислар бу тажрибасини бошқа мамлакатлар экспертлари билан баҳам кўришга тайёр. Ҳозирги пайтда бундай тизимлар бизнинг яқин қўшнимиз бўлган Қозоғистон Республикасида, Европа Иттифоқи мамлакатларида ишга туширилган, бошқа давлатларда ҳам тизимларни йўлга қўйиш ишлари бошлаб юборилган.

Йўл-транспорт ҳодисаларига нисбатан шошилинч чора кўриш тизимларининг ишлаш принципи чақириш амалга оширишнинг иккита вариантини кўзда тутади.

Биринчи вариант – жиддий йўл-транспорт ҳодисаси юз берганда транспорт воситасида бевосита ўрнатилган шошилинч тезкор хизматларни чақириш қурилмаси автоматик тарзда ишга тушади.

Иккинчи вариант – ҳайдовчи автомобиль салонида SOS тугмасини мустақил равишда босади. Иккита вариантда ҳам ускуна уйқу режимидан чиқиб фаоллаштирилади ҳамда йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда мавжуд ҳар қандай уяли алоқа тармоқлари орқали аварияларга нисбатан шошилинч чораларини кўриш тизимига чақирувни амалга оширади.

ЙТҲ тўғрисидаги хабар билан бирга, қурилма автомобильнинг VIN-рақамини, унинг сунъий йўлдошли тизимларнинг (ГЛОНАСС, GPS ва ҳ.к.) сигналлари орқали аниқланадиган геолокациясини ҳамда чақирув турини (қўлда ёки автоматик тарзда бўлишини) автоматик тарзда узатади.

Чақирув қурилмаси автоматик ёки қўлда ишлаш режимида фаоллаштирилмаган ҳолатда автомобиль локацияси кузатиб борилмайди. Тизим оператори ҳайдовчи ва йўловчилардан ёрдам кераклиги ёки керак эмаслигини аниқлаб олади, агар ёрдам керак бўлганда чақирувни олинган маълумотлар билан бирга шошилинч тезкор хизматларга узатади.

Олти йиллик фаолият давомида «ЭРА-ГЛОНАСС» тизимида Россияда тахминан 7 миллион транспорт воситаси рўйхатдан ўтган, 10 миллионга яқин чақирувлар қабул қилинган. 70 фоиз ҳақиқий чақирувлар автоматик тарзда, яъни жабрланувчи мустақил равишда ёрдам чақиришга қодир бўлган ҳолатда жиддий ЙТҲ содир бўлганда келиб тушади.

«ЭРА-ГЛОНАСС»га ўхшаш тизимлар катта салоҳиятга эга бўлиб, транспорт ва бошқа соҳаларни рақамлаштириш учун асос сифатида фойдаланиш имкониятини беради. Тизим интеллектуал транспорт тизимларини қуриш учун ишлатилади, унинг негизида транспорт ва юкларни мониторинг қилиш тизими яратилган, турли инновацион сервислар ишламоқда.

«ГЛОНАСС» АЖ – Россиядаги «ЭРА-ГЛОНАСС» давлат ахборот тизимининг оператори. Ўзбекистоннинг «ГЛОНАСС» АЖ «SmartGeo» компанияси билан биргаликда Ўзбекистонда йўл-транспорт ҳодисаларига нисбатан таъсир чораларини кўриш тизимини яратиш бўйича лойиҳани амалга оширишга тайёр.

Ушбу тизим минглаб автомобилчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолиш имкониятини беради.

Бундан ташқари, таъсир чораларини кўриш тизими негизида Ўзбекистонда экология, тез бузилиши мумкин бўлган маҳсулотларни ташиш ва бошқа соҳаларда муаммоларни ечишга қаратилган навигацион-ахборот сервисларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилади.

Кенг кўламли давлат тизимларининг жорий қилиниши мамлакатда янги бозорлар ва иш ўринларни яратиш бўйича истиқболли йўналишларни очиб беради, Ўзбекистонда автомобиллар, электр ускуналар, микроэлектроника ва IT-сервислар бизнеси тез суръатларда ўсиши учун қулай шароитлар яратилишига олиб келади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top