09:56 / 09.04.2021
1522
Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланганлар сони 83 мингдан ошди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда республиканинг 14 ҳудудидан 10тасида коронавирусга қарши эмлаш кўрсаткичи камида мингтани ташкил қилгани ҳақида хабар қилди. 

«8 апрель куни Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларидан жами 18224 нафар киши COVID-19га қарши эмланди. 

Шу тариқа айни кунгача мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 83076 нафарга етди», дейилади хабарда. 

8 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни: 

  • Наманган вилояти (2698 нафар),
  • Сурхондарё вилояти (2110 нафар),
  • Андижон вилояти (1895 нафар),  
  • Қашқадарё вилояти (1760 нафар),
  • Хоразм вилояти (1591 нафар),
  • Фарғона вилояти (1487 нафар),
  • Жиззах вилояти (1150 нафар),
  • Самарқанд вилояти (1140 нафар), 
  • Тошкент шаҳри (1078 нафар), 
  • Тошкент вилояти (1029 нафар) банд қилди.

«Яна бир эътиборли жиҳати шуки, пойтахтимиздан кейин Наманган вилоятида ҳам коронавирусга қарши эмланган аҳоли 10 минг нафардан ошди», дейилади ССВ хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top