Республика вакциналар омборида Moderna ва Pfizer сингари вакциналарни сақлаш имкониятини берадиган 118 та музлаткич, шунингдек, 7 минг дона термосумкалар ва тиббиёт ходимлари учун шахсий ҳимоя воситалари тантанали равишда топширилди.

Фото: UNICEF

Мазкур ёрдам эвазига мамлакат бўйлаб 35 та вакцина омборлари, жумладан 14 та ҳудудий, 15 та туман ва 6 та шаҳар даражасидаги вакцина омбори жиҳозланади.