20:00 / 13.04.2021
28577
Samsung Galaxy A52 ва A72 сотувлари бошланди

Samsung компанияси Galaxy A52 ва A72 смартфонларининг сотуви бошлангани ҳақида эълон қилади. Янги Galaxy A серияси сувдан ҳимояланган ва узоқ вақт хизмат қиладиган аккумуляторга эга, бундан ташқари, барча харид қилганлар учун «Яндекс Плюс» сервисига 3 ойлик бепул обуна тақдим этилади.

Янги Galaxy A52 ва A72 смартфонлари 2020 йили жуда оммабоп бўлган Galaxy A51 ва A71 қурилмаларининг ўрнига келди. Ниҳоят, Samsung компаниясининг янги қурилмалари сотувга чиқди, улар фойдаланувчиларни янги функциялар ва дизайн билан қувонтиришга тайёр.

Камера

Galaxy A52 ва A72 смартфонлари камераларининг инновацион технологиялари туфайли янада сифатли ва ранг-баранг суратлар ва видеоларни яратиш имконини беради. Ушбу қурилмалар тўрт модулли камералар ва 64 МП эга асосий объектив билан жиҳозланган. 4K видеодан олинган энг яхши кадрни 4K Video Snap функцияси ёрдамида бир зумда 8 МП аниқликка эга тасвирга айлантириш мумкин.

Тасвирга олиш предмети нима бўлишидан қатъи назар – у хоҳ замонавий рақс ёки скейтбордда ҳайратомус ҳаракатлар бўлсин – энди равон видеони кундузи ҳам, тунда ҳам тасвирга олиш мумкин. Оптик барқарорлаштириш функцияси (OIS) тасвир ва видеонинг равшан бўлишини кафолатлайди, тунги режим эса ёруғлик яхши эмаслигига қарамасдан аниқ кадрларни тасвирга олиш имконини беради.

Дизайн ва дисплей

Galaxy A52 ва A72 смартфонларининг минималистик дизайни орқа жилосиз панели оқ, бинафшаранг, ҳаворанг ва қора рангларда тақдим этилган. Galaxy A52 ва A72 қурилмаларидаги 90 Гц янгиланиш частотаси тасвирнинг равон ҳаракатланишини таъминлайди. Samsung Super AMOLED экрани, дисплей “Кўзлар ҳимояси” функцияси ёрдамида ранг ҳароратини автоматик тарзда мослаштиради. Galaxy A52 – 6.5 дьюмли FHD+ Super AMOLED, Galaxy A72 – 6.7 дьюмли FHD+ Super AMOLED экранга эга.

Қурилмадаги янгиликлар

Қуввати икки кунга етадиган Galaxy A52  – 4500 мАч ва Galaxy A72 – 5000 мАч батареялари ушбу смартфонларнинг асосий афзалликларидан бирига айланди. Шунингдек, қурилмалар IP67 стандарти бўйича сув ва чангдан ҳимоя тизими билан жиҳозланган. Энг янги мобил операцион тизим энди А сериясида ҳам мавжуд. Galaxy A52 ва A72 смартфонлари учта авлод учун дастурий таъминот янгиланишини ва камида тўрт йил давомида хавфсизлик мунтазам янгиланишини қувватлаб туради.

Имкониятлари

Барча Samsung  мобил қурилмалари сингари, янги Galaxy A52 ва А72 смартфонлари Google иловалари ва сервисларининг барқарор ишлашини тўлиқ таъминлайди. Бу нафақат лицензияланган Google иловаларидан ва Play Market афзалликларидан фойдаланишни, балки синхронизацияни ҳамда маълумотлардан хавфсиз захира нусха кўчиришни ҳам ўз ичига олади.

Шунингдек, А сериясидаги қурилмаларни харид қилганда ёқимли бонус мавжудлигини ҳам тилга олиш лозим. Galaxy A32, A52, A72 смартфонларини харид қилганда ЯндексПлюс сервисига 3 ойга бепул обуна такдим этилади. Бу эса 3 ой давомида бепул Яндекс Мусиқа, Kinopoisk HD ҳамда «Комфорт+» ва «Бизнес» тарифларида такси хизматларига 10% чегирмага эга бўласиз дегани.

Акция ҳақида батафсил маълумотни ушбу ҳавола орқали олишингиз мумкин.

Манфаатли харидни амалга оширишга улгуриб қолинг!

Маълумотлар учун телефон: 7799

Реклама ҳуқуқи асосида

Top