23:47 / 14.04.2021
5543
Дунёда қандли диабетга чалинганлар сони кескин кўпайди – ЖССТ

ЖССТ бош директорининг сўзларига кўра, паст ва ўрта даромадга эга мамлакатлар аҳолиси дори воситалари етишмаслигидан қийналмоқда.

Кейинги 40 йил ичида дунёда қандли диабет касаллигига чалинганлар сони тўрт мартага кўпайди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус маълум қилди.

"Диабетга қарши курашиш бўйича шошилинч чоралар кўриш зарурати ҳар қачонгидан ҳам юқори. Диабетга чалинганлар сони охирги 40 йил давомида тўрт бараварга ошди. Коронавирус юқтириб шифохоналарда оғир аҳволда ётган беморларнинг катта қисми ҳам диабетдан азият чекадиганлар", - деди Гебрейесус.

Унинг сўзларига кўра, паст ва ўрта даромадга эга мамлакатлар аҳолиси дори воситалари етишмаслигидан қийналмоқда. Бу мамлакатларда диабетга чалинганлар глюкометр ва тест олиш имкониятига эга эмас.

ЖССТ 14 апрел - инсулин кашф этилганлигининг 100 йиллиги санасида диабетга қарши кураш бўйича глобал шартномани тақдим этмоқчи.

Top