21:21 / 28.04.2021
8069
ЕЧЛ анонси. «ПСЖ» - «Манчестер Сити»га қарши

Чемпионлар лигаси яримфинали ўтган дастлабки кунда «Реал» Мадридда «Челси» билан (1:1) дуранг қайд этган бўлса, чоршанба оқшомида бизни яна бир грандлар тўқнашуви – «ПСЖ» - «Манчестер Сити» қарама-қаршилиги кутиб турибди.

2016 йилдан кейин илк марта Чемпионлар лигаси яримфиналига қадар етиб келган Пеп Гвардиола шогирдлари ЕЧЛ жорий мавсумида мағлубият нималигини билмай келмоқда. «Сити» 5 йил ўтиб, финал учун кураш олиб борса, «ПСЖ» кетма-кет иккинчи мавсум финалга чиқиш учун кураш олиб боради.

Ким қандай ҳолатда?

«ПСЖ»
Сўнгги натижалари: ҒҒҒМҒҒ
Охирги учрашув: «Метц» - «ПСЖ» 1:3, 24 апрель
Чемпионатда: 2-ўрин

«Манчестер Сити»
Сўнгги натижалари: ҒҒМҒМҒ
Охирги учрашув: «Манчестер Сити» - «Тоттенҳэм» 1:0, 25 апрель
Чемпионатда: 1-ўрин

Маурисио Почеттино («ПСЖ» бош мураббийи):

- Икки йил аввал «Тоттенҳэм» бош мураббийи сифатида «Сити»ни чоракфиналда мағлуб этганимиз ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Ўша ўйинлар умуман бошқача ўтганди. Икки хил вазиятда бўлган жамоалар баҳси эди. Ҳозирги «Сити» анча ўзгарган, мен эса «ПСЖ»да ишлаяпман. Ҳозирги жамоам «Тоттенҳэм»дан мутлақо фарқ қилади.

Жаҳоннинг энг яхши мураббийи қўл остидаги энг яхши жамоадан бирига қарши майдонга тушамиз. Кўрамиз, қани бизга «Бавария»га қарши ўйиндан ҳам қийинроқ бўлармикан.

Хосеп Гвардиола («Манчестер Сити» бош мураббийи):

- Париж ва Манчестердаги ўйинларда бизга қийин бўлишини яхши англаб турибмиз. «ПСЖ» таркибидаги футболчилар қандай маҳоратга эга эканлигини барча билади, уларда имкониятлар бўлиши аниқ. Аммо Чемпионлар лигаси яримфиналига чиққанингдан кейин рақибдан яна нимани ҳам кутиш мумкин? Биз ўйиндаги 90 дақиқа вақт давомида рақиб сафидаги қайсидир футболчи ҳақида ўйлаб ўтиришимиз керакми? Йўқ, ўйиндаги босим ва вазиятлардан роҳатланиш керак. Премьер-лига – энг қийин, Чемпионлар лигаси эса энг чиройли турнир. Футболчиларимиз яхши спорт формасида, барча ўйинга шай. Қайсидир жамоалар учун бу босқичга етиб келиш одат, биз учун эса яримфиналга чиқиш ўзгача ҳолат. Ишонинг, бундай ўйин учун Парижга бориш катта бахт, бу ажойиб.

28 апрель (чоршанба)
ЕЧЛ. Яримфинал. Дастлабки ўйин
ПСЖ – МАНЧЕСТЕР СИТИ

Париж, «Парк де Пренс» стадиони
Ўйин бошланиш вақти: 23:59
ТВ-трансляция: UzReportTV

Тахминий таркиблар:
«ПСЖ»:
 Навас; Флоренци, Маркиньос, Кимпембе, Диалло; Гуэй, Паредес; Ди Мария, Верратти, Неймар; Мбаппе;
«Ман Сити»: Эдерсон; Уокер, Стоунз, Рубен Диаш, Канселу; Родри, Гундўған; Маҳрез, де Брюйне, Фоден; Бернарду Силва.

Мавзу
Европа Чемпионлар Лигаси
12 сентябрдан Европа Чемпионлар Лигасида янги мавсум старт олди. 8 гуруҳда 4тадан жамоа кузги баҳсларга киришди.
Барчаси
Top