09:52 / 07.05.2021
3118
Ўзбекистон Италияга 5 миллион доллардан ортиқроқ тўқимачилик маҳсулотлари экспорт қилди

Жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида Ўзбекистон 54та хорижий давлатга тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилди. Мазкур тармоқ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,1 фоиз ўсишга эришган.

Ўзбекистон 2021 йилнинг 1-чорагида 54та хорижий давлатга қиймати 637,7 миллион долларга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. Бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 174,9 миллион долларга кўпроқ.

Статқўм маълумотларига кўра, жорий йилнинг 1-чораги давомида жами фаолият юритаётган 5 080та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонаcи томонидан 11,5 триллион сўм қийматга тенг бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқарилган. Айни пайтда республика тўқимачилик маҳсулотларининг қарийб 60 фоизга яқини экспортга йўналтирилмоқда.

Мазкур тармоқ ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 19,1 фоиз ўсишга эришган.

Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар сифатида Фарғона (15 фоиз), Қашқадарё (9,8 фоиз), Тошкент (9,1 фоиз) вилоятлари қайд қилинган.

2021 йилнинг 1-чорагида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини энг кўп экспорт қилган давлатлар:

  • Россия – 209,4 млн,
  • Хитой – 170,1 млн,
  • Қирғизистон – 83,9 млн,
  • Туркия – 65,9 млн,
  • Польша – 15,4 млн,
  • Эрон – 11,0 млн,
  • Украина – 10,7 млн,
  • Қозоғистон – 10,3 млн,
  • Покистон – 9,6 млн,
  • Миср – 6,9 млн,
  • Италия – 5,2 млн,
  • Озарбойжон – 5,1 млн АҚШ доллари.

Маълумот учун, Ўзбекистон 2020 йилда 70та хорижий давлатга қиймати 1,9 миллиард долларга тенг тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилган. 2020 йил мобайнида Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларининг энг кўп қисми Россия (655,5 млн доллар), Хитой (438,2), Қирғизистон (283,9) ва Туркия (206,1) давлатларига экспорт қилинган.

Top