14:29 / 12.05.2021
10288
Бугун барча ходимлар ишдан бир соат эрта кетиши керак

Меҳнат кодекси 121-моддасига биноан, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

Фото: Shutterstock

Эртага, 13 май куни – Рамазон ҳайитига тўғри келмоқда ва Меҳнат кодекси 131-моддасига биноан ишланмайдиган кун ҳисобланади. Шу туфайли, бугун – 12 май куни барча ходимлар одатдагидан 1 соат эртароқ уйга кетишга ҳақли.

Эслатиб ўтамиз, президент қарори билан 2021 йил 13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.

Шунингдек, 16 май якшанба кунига тўғри келаётгани сабабли ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун (13–16 май) дам оладилар.

Top