12:00 / 18.05.2021
11994
Туркияга саёҳат: Акция тугашига оз қолди!

Golden House компаниясидан “Assalom Туркия!” акциясининг тугашига оз қолди. 12 июнга қадар замонавий ва қулай Assalom турар жой мажмуаларидан хонадон харид қилган мижозлар икки кишилик саёҳатни қўлга киритишлари мумкин.

Assalom лойиҳаси ягона фалсафий қарашлар билан уйғунлаштирилган комфорт тоифасига мансуб учта турар жой мажмуасини ўз ичига қамраб олади. Барчамизга маълумки, уйимиз — бу фарзандларимиз ўсиб-улғаядиган ҳудуд, макон ва куч-қувват манбаидир. Одатда биз ушбу севимли масканимизга узоқ иш кунидан кейин ҳорғин ҳолда келиб, чарчоғимизни чиқарамиз, бу ерда дилимизга яқин бўлган азиз меҳмонларимизни қувонч ила қарши оламиз. Мазкур турар жой мажмуаларининг ҳар бир детали сизнинг хонадонингиз кенг, ёруғ, шинам ва функционал бўлиши учун, сиз яшаётган ҳудуд эса ривожланган инфратузилмаси билан қувонтиришини кўзлаган ҳолда пухта ўйлаб амалга татбиқ этилгандир.

Assalom турар жой мажмуасини танлашнинг энг асосий учта сабаби

1. Сифат ва нархнинг ажойиб мутаносиблиги

Ушбу муҳташам турар жой мажмуалари аҳолига юқори даражадаги қулайликни тақдим этади. Эндиликда сиз кўримсиз ва тозаланмаган аҳволдаги ҳовлилар, яроқсиз кириш жойлари, сифатсиз жиҳозланган ўйин майдончалари, ҳудуднинг муваффақиятсиз жойлашуви ва ноқулай режалаштириш ечимларига чидаб яшашга мажбур бўлмайсиз. Assalom мажмуаларининг ҳар биридаги хонадонлар эргономикаси, пухта ўйланган лойиҳаси, тарҳларнинг турфа хиллиги, энг асосийси — атрофдаги ҳудуднинг экологик тозалиги билан ажралиб туради. Шуниси қувонарлики, санаб ўтилган шунча қулайликларга қарамай, Assalom Do‘rmon yo‘li'даги нархлар 330,9 миллион сўмдан бошланади.

2. Қишда иссиқ, ёзда эса салқин

Assalom турар жой мажмуалари махсус ишлаб чиқилган муаллифлик технологияси асосида барпо этилмоқда. Бунда, албатта, юртимизнинг иқлим шароити ва сейсмологик хусусиятлари ҳам ҳисобга олинган. Демак, юқоридаги жиҳатлардан келиб чиқиб, уйларнинг деворлари учта қатлам: тутиб турувчи панель, қўшимча иситкич ва қоплама панелларидан иборатдир. Бунда иккинчи қатлам нафақат намунали иссиқлик изолациясига эришишга имкон беради, балки хонадонларни кўча шовқинидан ҳам ҳимоя қилади. Хонадон эгалари ўз қозонхонасига эгалиги туфайли шаҳар иситиш мавсумига боғлиқ бўлмаган ҳолда ўзлари истаганларича ҳароратни мустақил равишда созлашлари мумкин бўлади. Assalom иншоотларининг сейсмик қаршилиги эса 9 баллни ташкил этади.

3. Ажойиб, сифатли таъмир ва замонавий ошхона гарнитури совға тариқасида

Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, яратилган юқори даражадаги қулайликларни кўриб, зудлик билан Assalom турар жой мажмуаларига кўчиб ўтиб, яшагинг келади. Хонадон соҳиблари таъмир ишлари учун ортиқча вақт, куч ва асабларини сарфламасликлари, шунингдек, инсофсиз усталар ва сифатсиз қурилиш материалларидан азият чекмасликлари учун Golden House мазкур лойиҳани тўлиқ таъмир ҳолида фойдаланишга топширмоқда. Зеро, хонадонингиз остонасини илк маротаба ҳатлар экансиз, энг аввало юқори сифатли жиҳозланган сантехника воситалари, ҳаммомдаги керамик плиталар, мустаҳкам эшиклар, ламинат поллар, электр энергия жиҳозлари ҳамда индивидуал иситиш тизими эътиборингизни тортмай қолмайди. Замонавий ва функционал ошхона гарнитури эса сизга ўзгача қувонч бағишлаши учун муносиб сабаб бўла олади.

Туркияга йўлланмани қандай қўлга киритиш мумкин?

Шу ёз фаслида Assalom Maxtumquli, Assalom Sohil (Яшнобод тумани) ёки Assalom Do‘rmon yo‘li (Мирзо Улуғбек тумани) турар жой мажмуаларининг биридан хонадон харид қилган мижозлар қуёшсевар ва меҳмондўст Туркияда дам олиш имкониятига эга бўладилар. Бир тасаввур қилинг-а, сиз орзу қилган хонадонда янги ҳаётга қадам қўйишингиз — Усмонийлар салтанатининг қадимий ва бой меъморий меросидан тортиб, Ўрта Ер денгизидан янги тутилган балиқлардан тайёрланган ажойиб таомни тановул қилишингиздан бошланса не ажаб!

Худди шу мақсадда Golden House компанияси “Assalom, Туркия!” акциясини бошлади ва мазкур акция доирасида янги хонадон соҳиблари икки кишилик унутилмас саёҳат давомида ажойиб меҳмонхонада яшайдилар ва бир умрга татигулик ижобий таассуротларга эга бўладилар!

Assalom турар жой мажмуаларидаги барча хонадонлар харидорлари акцияда иштирок этиш имконига эгадирлар. Туркияга икки кишилик таътилни ютиб олиш учун эса қуйидагилар зарур:

  • шахсий ёки ипотека маблағлари ҳисобидан фойдаланган ҳолда хонадон учун тўловни олдиндан 100 фоизга амалга ошириш;
  • купонни тўлдириш;
  • купонни Golden House марказий савдо офисида муҳрланган махсус қутига жойлаштириш.

Купон ҳар бир хонадон хариди вақтида берилади. Aгар кимдир бирваракайига бир нечта хонадонни харид қилса, албатта шунча миқдордаги бир нечта купонларга ҳам эга бўлади. Совға миқдори пул мукофотига алмаштирилган ҳолда берилмайди.

“Assalom, Туркия!” акцияси борасида батафсил маълумотга эга бўлиш, шунингдек, Assalom Maxtumquli, Assalom Sohil ва Assalom Do‘rmon yo‘li турар жой мажмуаларининг жойлашуви, нархлари, инфратузилмаси ва бошқалар билан яқиндан танишиш учун Golden House савдо офисларига ташриф буюринг.

Assalom Maxtumquli турар жой мажмуаси: Тошкент шаҳри, Махтумқули кўчаси

Assalom Sohil турар жой мажмуаси: Тошкент шаҳри, Фарғона йўли кўчаси

Assalom Do‘rmon yo‘li турар жой мажмуаси: Тошкент шаҳри, Темур Малик ва Дўрмон йўли кўчалари кесишмаси

Call-марказ: +99878-150-11-11

Cайт: gh.uz

Facebook: fb.com/goldenhouseuz

Instagram: @goldenhouseuz

Telegram: t.me/goldenhouseuz

Реклама ҳуқуқи асосида

Top