15:05 / 20.05.2021
9207
Қирғизистонда пора талаб қилган вазир қўлга олинди

Қайд этилишича, мансабдор лойиҳа бўйича шартнома ижроси муддатини узайтириш масаласини ижобий ҳал қилиш учун хориж компанияси вакилидан пора сўраган.

Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси ўринбосари, рақамли ривожланиш вазири Азамат Дийканбаев ўта йирик миқдорда пора талаб қилгани учун қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб Интерфакс хабар берди.

Хабарда айтилишича, Дийканбаев тергов изоляторига жойлаштирилган. Миллий хавфсизлик қўмитаси «Хавфсиз шаҳар» лойиҳасининг иккинчи босқичини амалга ошираётган хориж компанияси вакилининг аризасига кўра судга қадар суриштирув очган.

Қайд этилишича, мансабдор лойиҳа бўйича шартнома ижроси муддатини узайтириш масаласини ижобий ҳал қилиш учун пора сўраган.

Дийканбаев шу йилнинг 5 май куни Қирғизистон рақамли ривожланиш вазири этиб тайинланганди.

Top