18:06 / 21.05.2021
4342
Дам олиш кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор

Бугун Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат куннинг иккинчи ярмида Фарғона водийси вилоятларида ва кечга томон Тошкент вилоятида қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда. кундуз куни 29-34 даража иссиқ атрофида бўлади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, дам олиш кунлари фақат тоғолди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шамол 17-22 м/с гача кучаяди. Ҳарорат дам олиш кунларида кўп йиллик меъёрдан 2-3 даражага кўп бўлади ва кечаси 15-20 даража илиқни, кундуз куни 29-34 даража иссиқни ташкил этади.

«Ўзгидромет» маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи борлиги ҳақида огоҳлантирди.

Top