22:00 / 30.05.2021
18591
Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Таиланд миллий жамоасини йирик ҳисобда мағлуб этди

28 май куни Бирлашган Aраб Aмирликларига жўнаб кетган Ўзбекистон миллий жамоаси бугун, 30 май куни Дубай шаҳрида Таиланд миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

28 май куни Бирлашган Aраб Aмирликларига жўнаб кетган Ўзбекистон миллий жамоаси бугун, 30 май куни Дубай шаҳрида Таиланд миллий жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Тошкентда ўтган Турманистонга қарши сўнгги ўртоқлик ўйинида бўлганидек, Дубайдаги ўйин ҳам ёпиқ эшиклар остида ўтказилди.

ЎФА расмий сайтининг ёзишича, учрашувда ҳисоб 60-дақиқада таиландликлар томонидан очилган. Дарвозамиз томон йўлланган зарба рикошет ҳолатда дарвозадан ўрин олган – 0:1.

65-дақиқага келиб стандарт вазиятдан сўнг ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ҳисобни тенглаштирган – 1:1.

70-дақиқага келиб вакилларимизнинг комбинацион ҳужумидан сўнг Одил Аҳмедов яккама-якка вазиятдан фойдаланган – 2:1

73-дақиқага келиб эса Тўхтахўжаев – Аҳмедов – Икромов комбинациясидан кейин Темурхўжа Абдухолиқов ҳисобдаги фарқни иккитага оширган бўлса, 90-дақиқада дублга эришиб, якуний натижани ўрнатди – 4:1. 

Қайд этиш жоиз, Таиланд миллий жамоаси кеча, 29 май куни Шаржада Тожикистон билан ҳам ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб, 2:2 ҳисобини қайд этганди.

Ўртоқлик учрашуви. 30 май
БАА, Дубай «The Sevens» стадиони.
Ўзбекистон – Таиланд – 4:1
Голлар
: Ҳусниддин Алиқулов 65, Одил Аҳмедов 70, Темурхўжа Абдухолиқов 73, 90 – 60 (автогол).

Эслатиб ўтамиз, Таиланд ўрнига аслида Aвстралия миллий жамоаси Ўзбекистонга рақиблик қилиши лозим эди. Аммо таркибдаги бир неча футболчи жароҳат олгани сабабли Aвстралия Ўзбекистонга қарши баҳсда майдонга туша олмаслигини маълум қилган. 

Вадим Абрамов шогирдлари 1 июнь, сешанба куни Дубайдан Саудия Aрабистонига жўнаб кетади. Саудияда ўтадиган ЖЧ-2022 ва Осиё кубоги-2023 қўшма саралаш босқичидаги ҳал қилувчи учрашувлар учун 28 нафар футболчи жалб этилган.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2022 ҳамда ОК-2023 қўшма саралаш баҳслари доирасида Ўзбекистон миллий жамоаси Сингапур, Яман ва Саудия Арабистони жамоаларига қарши ўйинларда учинчи босқич йўлланмаси учун кураш олиб боради.

ЖЧ-2022 2-саралаш босқичи қолган ўйинлари:
7 июнь. Ўзбекистон – Сингапур. 23:00
11 июнь. Яман – Ўзбекистон. 23:00
15 июнь. Саудия Арабистони – Ўзбекистон. 23:00.

Top