16:32 / 08.06.2021
3568
Дунёдаги йирик сайтлар фаолиятида узилишлар кузатилди 

Amazon ва Reddit ҳамда CNN телеканали, New York Times, Guardian, Financial Times, Independent газеталари сайтлари бир оз вақт ишламай қолди. 

Фото: Reuters

Дунёдаги йирик сайтлар, жумладан, етакчи оммавий ахборот воситалари сайтларида узилишлар кузатилди.

Хусусан, Amazon ва Reddit ҳамда CNN телеканали, New York Times, Guardian, Financial Times, Independent газеталари сайтлари бир оз вақт ишламай қолди.

Шунингдек, Британия ҳукумати сайти ҳам очилмади.

Узилишларга нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.

BBC телерадиокорпорациясининг хабар беришича, ушбу ҳолат кўплаб йирик сайтларни қўллаб-қувватловчи Fastly булутли ҳисоблашлар провайдери билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Top