12:52 / 15.06.2021
6185
Халқ таълими вазирига янги ўринбосар тайинланди 

Президент қарорига мувофиқ Ваҳобжон Ражабов Ўзбекистон халқ таълими вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ХТВ хабар берди.

Ваҳобжон Ражабов шу кунга қадар Фарғона вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази директори лавозимида ишлаб келган. 

Шу билан бирга, В.Ражабов Наманган вилояти халқ таълими тизимида турли бошқарув лавозимларида фаолият олиб борган. Жумладан, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати директори, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Ташхис маркази раҳбари, Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида фаолият юритган. 

“Унинг Наманган вилояти бошқарма бошлиғи лавозимидаги фаолияти даврида вилоят мактаблари битирувчиларининг олий таълимга кириш кўрсаткичи бўйича ҳудудлар орасида 4 поғона юқорига кўтарилган”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, 1971 йилда Наманган вилояти, Поп туманида таваллуд топган Ваҳобжон Ражабов Наманган давлат университетида тарих-ҳуқуқ фани ўқитувчиси мутахассислиги бўйича таҳсил олган. У “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Top