11:50 / 25.07.2021
7885
Шавкат Мирзиёев 64 ёшга тўлгани муносабати билан уни чин юракдан табриклаган ҳаммага миннатдорлик билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев 64 ёшга тўлгани муносабати билан уни «чин юракдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган чет эл давлат ва ҳукумат, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбобларига, ишбилармон доиралар вакилларига, Ўзбекистондаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларга» чуқур миннатдорлигини изҳор қилди.

«Ҳеч шубҳасиз, мен учун ғоят қадрли бўлган ушбу табрик ва тилакларни кўп миллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ҳамда эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан», дейилади президент матбуот хизмати томонидан эълон қилинган миннатдорлик хатида.

Шавкат Мирзиёев «юртда кенг кўламли демократик ўзгаришларни амалга оширишда ҳал қилувчи куч бўлиб келаётган меҳнаткаш, мард ва олижаноб халққа яна бир бор ўзининг чексиз фарзандлик меҳри ва ҳурматини билдиришдан беҳад мамнунлиги»ни алоҳида таъкидлаган.

«Ишончим комилки, халқимизнинг фидокорона меҳнати, улкан бунёдкорлик салоҳияти ва ҳамжиҳатлиги билан янги Ўзбекистонни барпо этиш, эл-юртимизнинг тинч-осойишта ҳаёти ва фаровонлигини таъминлаш бўйича ўз олдимизга қўйган юксак эзгу-мақсадларга, албатта, етамиз», — дея қўшимча қилган Президент Шавкат Мирзиёев.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 64 ёшга тўлди. Шу куни қатор хорижий давлатлар етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилинди. Жумладан, Россия Федерацияси президенти Владимир Путин, Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған, Қозоғистоннинг биринчи президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев, Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Тожикистон президенти Имомали Раҳмон, Қирғизистон президенти Садир Жапаров билан суҳбатлар бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев номига хорижий давлатлар, ҳукуматлар ва парламентлар раҳбарлари, таниқли давлат ва жамоат арбобларидан қутловлар келган.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин ўз табрикномасида кейинги йилларда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистонда барча соҳаларда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётгани, Янги Ўзбекистонни барпо этиш жадаллашаётгани ва Хитой бундан чин дилдан хурсанд эканини таъкидлаган.

Хитой етакчиси Хитой-Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришга катта аҳамият қаратаётганини ва уларни икки мамлакат ва халқ фаровонлиги йўлида янада юксак даражага олиб чиқиш учун Президентимиз билан биргаликда қатъий ишлашга тайёр эканини қайд этди.

Корея Республикаси Президенти Мун Жэ Ин ўз мактубида ўтган йил январб ойидаги онлайн саммит натижасида эришилган келишувлар оғишмай амалга оширилаётганини мамнуният билан қайд этди.

“Мамлакатларимиз алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришда давом этмоқда ҳамдахалқаро ҳамжамиятнинг инклюзив яшил тикланиш ва углерод нейтралликка эришиш борасидаги саъй-ҳаракатларга биргаликда қўшилмоқда”, дейилади жумладан мактубда.

Қуйидагилар ҳам самимий табриклар йўллашган:

Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко

Россия Федерацияси Ҳукумати Раиси Михаил Мишустин

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши Раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён

Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Сайф бин Зоид Ол Наҳаён

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлики Ижроия қўмитаси раиси – Ижрочи котиби Сергей Лебедев

Евроосиё иқтисодий комиссияси ҳайъати раиси Михаил Мясникович

Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши бош котиби Бағдод Амреев.

Top