07:52 / 08.09.2021
2631
Ўзбекистон электрон виза беришни вақтинча тўхтатди

Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги хабар қилди.

Қайд этилишича, https://e-visa.gov.uz/ тизимида профилактика ишлари ўтказилади.

Шу муносабат билан 2021 йил 6 сентябрдан бошлаб электрон виза расмийлаштириш вақтинчалик тўхтатилгани айтилади.

Электрон визалар Ўзбекистонга кириш визасини расмийлаштиришнинг соддалаштирилган тартиби ўрнатилган давлатлардан келувчи фуқароларга берилади.

E-visa.gov.uz тизими 2018 йил июлида ишга туширилган.

Top