07:57 / 09.09.2021
5868
Ўзбекистон 7 ойда хориждан 258,3 млн долларлик енгил автомобил импорт қилди

Ўзбекистон 7 ойда хориждан нечта енгил автомобил импорт қилгани очиқланди. Давлат статистика қўмитаси тегишли маълумот билан бўлишди.

Қўмита хабарига кўра, 2021 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистон 21та хорижий давлатдан қиймати 258,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 12,2 мингта енгил автомобил импорт қилган. 

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 983тага камайган.

2021 йилнинг ўтган 7 ойи мобайнида Ўзбекистон енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

  • Хитой – 3 751та;
  • Корея – 3 187та;
  • Россия – 2 589та;
  • Қозоғистон – 1 330та;
  • Польша – 386та; 
  • Литва – 312та;
  • Таиланд – 250та; 
  • АҚШ – 238та;
  • Германия – 70та;
  • Япония – 56та.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 7 ойида қиймати 7,7 млн АҚШ долларига 432та электромобил импорт қилинган.

Top