13:17 / 09.09.2021
5861
Шавкат Мирзиёев: Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи – сизнинг қўлингизда

ЎзЛиДеп партияси томонидан президентликка номзод сифатида илгари сурилаётган Шавкат Мирзиёев келажак учун масъулият барчанинг зиммасида эканлигини айтди.

“Ватанимизнинг бугунги ва эртанги тақдири, фарзандларимизнинг келажаги Сизларнинг ушбу сайловдаги онгли иштирокингизга, фуқаролик позициянгизга боғлиқ.

Ишонаман, бу сайлов, Сизларнинг фаол иштирокингиз билан, бугун биз интилаётган Янги Ўзбекистон, Учинчи Ренессанс сари ташланган, яна бир улкан амалий қадам бўлади.

Ҳеч қачон унутманг, сайлаш ва танлаш ҳуқуқи – Сизнинг қўлингизда. Келажак учун масъулият эса – барчамизнинг зиммамизда.

Ана шундай буюк ҳиссиёт, ишонч-эътиқод билан ҳаракат қилсак, биздан халқимиз ҳам, келажак авлодлар ҳам, албатта рози бўлади. 

Янги Ўзбекистонимиз ҳар томонлама тараққий топган, гуллаб-яшнаган гўзал мамлакатга айланади”, – деди давлат раҳбари.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top