12:17 / 09.09.2021
29808
Шавкат Мирзиёев: «Менинг армонларим бор. Миллатни билмаган, қишлоқнинг чангини кўрмаган, сувини ичмаганлар молияни бошқарди»

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг съездида президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда. Давлат раҳбари қишлоқ хўжалигига оид ислоҳотларга тўхталди.

“Кўп ислоҳотларимизни амалга ошириш қийин албатта. Айрим ҳокимларимиз балки ўйлаётгандирлар “Сиз бир кун ҳоким бўлиб кўринг, муҳтарам президент” деб. Мен ўн йилдан ортиқ ҳоким бўлганман, ҳаммасини биламан. Менинг бошимдан ўтганлар бошқаларнинг бошидан ўтмасин.

Молияни 20 йилдан ортиқ миллатни билмаган, қишлоқнинг чангини кўрмаган, сувини ичмаганлар бошқарди. Мен нега молия вазири сифатида ёш йигитни қўйдим – чунки у халқнинг дардини билади, билмаса ўргатамиз, ўрганмаса – ўрнига бошқа ёш йигитни қўяман. Аввал нима қилинарди – куздаги шудгор пулини баҳорда берардик, ёзда топширилган ғаллани келгуси йилда молиялаштирардик. Энди ундай бўлмайди! 

Қишлоқ хўжалигида кластерларни жорий қилдик. Энди бу тизимни ривожлантиришимиз керак. Қишлоқ хўжалигида уруғ тайёрлашдан бошлаб илм-фан зарур. Илм-фан ва инновацияга асосланган агрохизматлар кўрсатиш тизими такомиллаштирилади”, – деди президент.

Мавзу
Сайлов-2021
Сайлов қонунчилигига киритилган ўзгартишларга кўра сайловлар октябр ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди. 2021 йилги президентлик сайлови 24 октябрга тўғри келмоқда.
Барчаси
Top