16:29 / 20.09.2021
11132
«Ўзбекистон – биз учун муҳим бозор» – Яндекс вакили

Ўзбекистон Яндекс компанияси учун аҳолисининг асосий қисми ёшлардан иборат бўлган муҳим бозор саналади. Бу ҳақда Тошкентдаги халқаро конференцияда Яндекс Go ва Маркет’нинг давлат органлари билан алоқа хизмати бошлиғи Александр Висоцкий маълум қилди.

«Биз Ўзбекистонда катта потенциал кўрмоқдамиз: Ўзбекистон аҳолисининг асосий қисми ёшлардан иборат ва бу ерда таълим учун инвестиция киритилмоқда.

Биз учун Ўзбекистон – катта талаб бўлган муҳим бозордир. Биз мамлакатдаги тезкор ўзгаришларга тайёрмиз ҳамда бу бозорга қизиқиш билан қараймиз», – деган компания вакили.

Шунингдек, Александр Висоцкий мамлакатда ўзбек тилига тўлиқ таржима қилинган Яндекс хариталар дастури ва такси хизмати яхши ривожланаётганини қўшимча қилди.

Top