20:44 / 21.09.2021
8433
Дунёдаги энг оқ бўёқ Гиннесс рекордлар китобига киритилди

АҚШнинг Пердью университети олимлари ишлаб чиққан оқ бўёқ қуёш нурини энг кўп миқдорда акслантира олиши учун Гиннесс рекордлар китобига киритилди.

Фото: purdue.edu

Таъкидланишича, бўёқ у билан қопланган сиртга тушувчи қуёш нурининг 98 фоиздан кўпроғини акслантиришга мўлжалланган  Бунинг эвазига ушбу сирт ён-атрофдаги бошқа нарсалардан совуқроқ бўлади. Бу ҳавони сунъий совитишга эҳтиёжни камайтиради ва ҳаттоки умуман қолдирмаслиги мумкин.

“Биз бу лойиҳани 7 йил аввал бошлаганимизда, энергияни тежаш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш учун бўёқ яратишни мақсад қилгандик”, деб айтган бўёқни ишлаб чиқишда иштирок этган етакчи тадқиқотчилардан бири Сюлин Руан.

Унинг таъкидлашича, ҳозирда бозорда қуёш нурини “кўп миқдорда акслантирувчи” деб тақдим қилинувчи оқ бўёқлар нурнинг 80-90 фоизини акслантиради. Бу миқдор маиший қўллашда етарли бўлиши мумкин, бироқ гап ҳақиқий совитиш эффекти ҳақида борганда, камлик қилади.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, “ултраоқ” бўёқда стандарт акрил суюлтирувчи ишлатилади ва уни оддий бўёқ сифатида ишлаб чиқариш мумкин. Уларнинг айтишича, бўёқ 2 йил ичида бозорга чиқарилиши мумкин.

Top