15:29 / 02.10.2021
3568
Дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони 25 фоизга камайди

Август ойида 20 млн ҳолат аниқланган бўлса, сентябрда 15 млн ҳолат қайд этилган.

Фото: AP

Ўтган бир ойда дунёда коронавирус юқтириш ҳолатлари сони чорак қисмга камайди. Бу ҳақда Worldometers маълумотлари дарак бермоқда.

Август ойида 20 млн ҳолат аниқланган бўлса, сентябрда 15 млн ҳолат қайд этилган.

Айни пайтгача коронавирус юқтирганлар сони 235 млн 129 минг нафарга яқинлашган.

Жами беморларнинг 211 млн 874 минг нафардан зиёди соғайган, 4 млн 807 минг киши вафот этган.

Мавзу
Коронавирус
2019 йилнинг декабрь ойи охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқала бошлади. Бу вирус ҳаво орқали одамдан одамга юқади ва ўлимга олиб келади.
Барчаси
Top